

Олинган маълумотларга кўра, "темирйўлчилар" "Андижон" клуби ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуротов билан келишувга эришишган. 1994 йилда туғилган футболчи 2015-2016 йилларда олий лигада жами 33та ўйин ўтказиб 2та гол урди. 2017 йилги мавсумни эса у жамоаси билан бирга биринчи лигада ўтказди.
Фарҳод Бекмуротов куни кеча "Локомотив" клубининг тақдирлаш маросимида ҳам қатнашди.




