UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Роналду – энг яхши!  1 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  6 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  0 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  8 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  6 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  27 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  4 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  4 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  7 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8

ЎзМТРК Англия Премьер-лигаси трансляцияси ҳуқуқини сотиб олади Янгиликлар

ЎзМТРК Англия Премьер-лигаси трансляцияси ҳуқуқини сотиб олади

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Спорт» телерадиоканали учун футбол бўйича Англия Премьер-лигаси ўйинлари трансляциясини сотиб олади.
Бу ҳақда ЎзМТРК раҳбари Алишер Ходжаев 10 июль куни компания ходимлари билан ўтказилган мажлисда маълум қилган.

Маълум қилинишича, ЎзМТРК айни вақтда футбол бўйича Англия Премьер-лигаси, шунингдек, Италия «А» Серияси ҳамда Испания Примьероси ўйинлари трансляциясини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. ЎзМТРКдаги манбаларнинг берган маълумотларига кўра, айни вақтда ушбу мусобақаларни Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилиш ҳуқуқига эгалик қилувчи ширкатлар ЎзМТРКдан 1 миллион евро атрофида маблағ сўраган.

Kun маълумотларига кўра, ҳозирги кунгача Англия Премьер-лигаси ўйинларини Ўзбекистонга трансляция қилиш ҳуқуқи ҳуқуқ эгалари томонидан AMI (Advisers Media International), Испания ва Италия чемпионатларини Ўзбекистон ҳудудида эфирга узатиш ҳуқуқи эса EBEL (Eurasian Broadcasting Enterprise LTD) компанияларига сотиб бўлинган ва ЎзМТРК дастлаб ҳуқуқларни сотиб олиш бўйича айнан шу компаниялар билан музокара олиб борган. Бироқ улар қўйган нарх ЎзМТРКни қониқтирмагани учун, ҳозирда бевосита чемпионатларнинг ўзи билан музокаралар олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телерадиоканали кўп йиллардан бери трансляция ҳуқуқини сотиб олмай, Англия Премьер-лигаси ва Европанинг бошқа миллий чемпионатлари ўйинларини намойиш этиб келган. Бироқ 2012 йил май ойида, маълумотларга кўра, AMI ва EBEL компанияларининг тегишли мурожаатларидан сўнг, «Спорт» телерадиоканали Англия, Италия ва Испания чемпионатлари ўйинлари трансляциясини тўхтатган ва ушбу мусобақаларнинг сўнгги тур ўйинлари телеканал томошабинларига намойиш этилмаган.

Қайд этиш жоиз, ЎзМТРК сўнгги халқаро йирик спорт мусобақалари, жумладан, футбол бўйича 2008 ва 2012 йилги Европа чемпионатлари, 2010 йилги жаҳон чемпионати, шунингдек, Олимпиада ўйинлари баҳслари ҳуқуқларини мунтазам сотиб олади. Компаниядаги манбаларнинг берган маълумотларига кўра, ЎзМТРК бундай қисқа муддатли мусобақаларнинг трансляция ҳуқуқини сотиб олиш ва ундан фойда кўриш бўйича тизимни ишлаб чиққан ва фойда кўрган ҳам. Ушбу мусобақалар трансляция ҳуқуқини сотиб олиш учун қанча маблағ сарфлангани ва қанча фойда кўрилгани тўғрисида маълумотлар йўқ.

Қайд этиш жоиз, футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати – Ўзбекистон Олий Лигаси телетрансляциялар ҳуқуқини сотиши ва бундан фойда кўриши ҳақида маълумотлар йўқ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика