UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  0 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  2 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  5 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0

“Ёшлик”нинг ёш футболчилари ғолиб Янгиликлар

“Ёшлик”нинг ёш футболчилари ғолиб

Теглар :  Ёшлик
Мамлакатимизда футбол, хусусан болалар футболини ривожлантириш йўлида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Жойларда ўтказилаётган мусобақалар ёш “чарм тўп” усталарининг маҳоратини оширишга хизмат қилаётир.

Бу  Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси  тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан 2019 йил-“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”га бағишлаб 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида  уюштирилган  очиқ биринчилик мобайнида ҳам исботини топди.

Мазкур мусобақада Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманлари жамоалари иштирок этди. Хусусан, ярим финалнинг дастлабки учрашувида вилоят марказининг  “Ёшлик”(мураббийи Шоҳруҳ Ёқубов) ва “Динамо”(мураббийи Илёс Хайров) жамоалари ўзаро куч синашди. Бу ўйинда “Ёшлик” жамоаси   2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи ярим финал баҳсида Урганч туманининг иккита жамоаси рўпара келди. Ушбу қарама-қаршиликда “Ғойбу” жамоаси(мураббийи Одамбой Қурбонниёзов) “Лочин”(мураббийи Шихназар Оллаберганов)ни мағлубиятга учратди, 2:1.

Ҳал қилувчи учрашувда “Ёшлик”нинг ёш футболчилари “Ғойбу”лик тенгдошларини кичик, 2:0 ҳисобида енгиб, мусобақа ғолибига айланишди. Натижада, “Ғойбу” жамоаси иккинчи ўрин билан кифояланди. Ярим финалда мағлубиятга учраган жамоаларга учинчи ўрин насиб этди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда энг яхши футболчилар – Расул Солижонов(дарвозабон, “Ёшлик”), Ҳусан Эгамбердиев(ҳимоячи, “Ғойбу”), Қутлумурод Қутлумуродов(ҳужумчи, “Лочин”)лар ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика