UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  2 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  11 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  34 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  6 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  4

“Ёшлик”нинг ёш футзалчилари мусобақа ғолиби Янгиликлар

“Ёшлик”нинг ёш футзалчилари мусобақа ғолиби

Теглар :  ФутзалЁшлик
Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (директори Жамоладдин Абдуллаев) томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб спорт турлари бўйича “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида кўплаб мусобақа ва турнирлар ташкил этилди.

Муболаға эмас, 2005 йилда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида футзал бўйича уюштирилган СЎЕАИБЎСМ очиқ биринчилиги ҳам қатнашчиларга байрамона кайфият улашди.

Мусобақада 9 та жамоа ғолиблик учун майдонга чиқди. Ўйинлар аввалига уч гуруҳда ташкил этилди. Гуруҳ ўйинлари ғолиблари ва энг яхши кўрсаткичга эга бўлган битта иккинчи ўрин соҳиби ярим финалга йўл олди.
-Маҳорат масканимизда ҳар бир қутлуғ сана ва умумхалқ байрамлари муносабати билан биринчиликлар ўтказиш йўлга қўйилган. Бундан кўзланган мақсад, авваламбор тарбияланувчиларимизнинг малака ва тажрибасини оширишга қаратилган. Қолаверса, ёш авлодни жисмонан ва маънан баркамол руҳда вояга етишларини таъминлашдир. Ишончим комилки, уюштирилаётган мусобақаларимиз чоғида ниятларимизга эришяпмиз, - дейди спорт мактаби методисти Анвар Алимов.

Якуний натижаларга кўра, “Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, тренери Илёс Хайров) жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Иккинчи ўринни “Гурлан” (Гурлан тумани, тренери Қаҳрамон Сотиболдиев) жамоаси эгаллади. Учинчи ўрин “Спартак” (Урганч шаҳри, тренери Маркс Қурамбоев) ва “Лочин”(Урганч тумани, тренери Шихназар Оллаберганов) жамоаларига насиб этди.





Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика