UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  0 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  14 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2

U-17 авлодини йўқотмаслик учун нима қилиш керак? Янгиликлар

U-17 авлодини йўқотмаслик учун нима қилиш керак?

"90minutuz" подкастининг навбатдаги сони YouTube платформасига юкланди.

Ушбу сонда ЎФА матбуот хизмати раҳбари, шарҳловчи Даврон Файзиев иштирок этди. 

Подкаст муаллифларидан бири Миркомил Мусаев Даврон Файзиевдан шу авлодни йўқотмаслик учун нималар қилиш зарурлигини сўради. 

"Ўша машҳур "Мексика авлоди" деймиз-ку, у авлод биринчиси бўлгани учун ростдан эйфория таъсирига тушган. Ундан кейин U-16 Осиё Кубогида чемпион бўлган авлоддан яхши футболчилар етишиб чиқди. Шукуров шу авлоддан эди. Иккита авлод ўртасидаги йиллар тафовути катта эмас. Бунда ҳақиқатан психология ўзгариб, болалар ўзини йўқотиб қўйган. Майли, бу ҳам битта тажриба бўлган. Кейингиларида секин-секин хулосалар чиқарилган. Ҳозир вазият ёмон эмас.

Ўзбекистон U-17 футболчиларига бундан буён уларга эътибор кучаяди. Уёғи болаларнинг ўзига боғлиқ. Айни пайтда футболчимизга"Ньюкасл" қизиқаётган экан, ўзимизнинг клублар ҳам қизиқади. Лекин тортиб кетиш футболчининг ўзидан бўлади. Мана, масалан, Рустамжонов юлдузга айланди. Видеосини кўрдим: мактабида дастхат олишяпти, маҳалласида карнай-сурнай чалиняпти. Агар шу ҳолатда ўзини тия олса ва юлдузликка берилмаса, яхши бўлади. Ота-онасига ҳам кўп нарса боғлиқ", – деди Файзиев.


"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика