UZ

Сўнгги янгиликлар

00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  3 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  220 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6

ТОП-5. Кутилмаганда бошдан баланд сакраган қаҳрамонлар ҳақида Янгиликлар

ТОП-5. Кутилмаганда бошдан баланд сакраган қаҳрамонлар ҳақида

Бу жамоалар ҳамон барчани лол қолдирмоқда.

Бу мавсум Европа ТОП чемпионатларида қатор клублар ижобий маънода ҳайрон қолдиришмоқда. Шубҳасиз, уларнинг энг ёрқини – "Байер". Хаби Алонсо жамоаси "Бавария"нинг Бундеслигадаги гегемонлигига якун ясамоқчи – ҳаттоки рекордларда ҳам. Лекин "фармацевтлар"дан ташқари ҳам сенсациялар етарли: "Брест", "Жирона" ва "Астон Вилла". Ушбу жамоалардаги вазият ва умумий ҳолатга батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.


"Брест" – ПСЖдан кейин биринчи

"Лига 1"да ёзилмаган бир "қонун" мавжуд. "Пари Сен-Жермен" титулни қўлга киритиши – бу нормал ҳолат. "Монако" тахминан Европа Лигаси ва ЕЧЛ зоналари ўртасида бўлиши – бу нормал ҳолат. Бироқ одатда ТОП-3нинг бир вакили "Марсель" ўнталикнинг охирида бўлиши – нормал ҳолат эмас. "Брест" марселликлар ўрнини банд этиши – сенсациядан бошқа нарса эмас. Агарда айнан "Брест" 9-ўринда дейилса, бу гапни қабул қилиш осонроқ бўларди — ушбу жамоа француз футболи грандлари қаторига кирмаслиги ҳеч кимга сир эмас.

Аммо мавсум бошиданоқ клуб еврокубоклар йўлланмалари учун курашга қўшилиб олди ва ҳатто "Париж" ўзига келгунча, 1-ўринда ҳам бўлиб кўрди. Кичик омадсиз давр ҳам бўлиб ўтди – октябрь-декабрь оралиғида ғалабасиз 6 ўйин. Бунга қарамай, "қароқчилар" яна тезда юқорига чиқиб олишди.

"Брест" — "Лига 1"нинг иккинчи жамоаси. Охирги мағлубият 2023 йилнинг ноябрида "Монако"га қарши баҳсда қайд этилганди. Яна бир қизиқ ҳолат, жамоа рақобатчиларидан ҳам қочиб кетганича йўқ – "Ницца" бор йўғи 1 очкога ортда қолмоқда. "Лилль" ва "Монако" билан ўртадаги фарқ — 2 очко. Бу эса Францияда интрига охирги турларгача давом этишига ишорадек.


"Жирона" чемпионлик орзусидан айрилди

Мичел анча тер тўкиб ва методик билимларини ишга солиб "Жирона"да еврокубоклар учун кураша оладиган жамоа яратди. Ушбу ҳаракатлар мевасини шу мавсум кўрдик – натижа энг максимал умидлардан ҳам яхшироқ бўлди. "Оқ-қизиллар"ни ҳаттоки ТОП-5да кўриш ҳам бироз ғалати кўринарди одамга - кучли учлик эса... Изоҳга ўрин йўқ. "Барселона" қийин даврни ўтказаётганини билдирмаслик учун Каталониянинг бошқа бир клуби орада етакчилик учун ҳам анча муваффақиятли кураш олиб борди.

Қишда бир-бири билан яхлит жамоа бўлиб ўйнаётган таркибнинг асосини сақлаб қолиш муҳим эди – вазифа уддаланди. Биринчи давра якунларига кўра, "Жирона" "Реал"га ютқазди, лекин сафарда "Барса"ни, ўз майдонида "Атлетико"ни мағлубиятга учратди. Бундай натижалар умумий ҳолатга ажойиб эффект бериши табиий ҳол.

Тан олиш керак, ажойиб мавсум ўтказаётганига қарамай, жамоа номдор рақобатчилар билан солиштирганда захира ўриндиғи узунлиги билан ҳам, психологик чидамлилик борасида ҳам, стабиллик бўйича ҳам устун эмас. Янги йилда "Жирона" аутсайдер "Альмерия" билан дуранг қайд этди. 4 февраль санасида жароҳатлар қийнаётган "Сосьедад" билан очколар бўлишиб олинди. Охирги икки турда эса жамоа "Реал"га 0:4 ва "Атлетик Бильбао"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Яқин турларда иккинчи ўнталик вакиллари "Райо Вальекано", "Мальорка" ва "Осасуна"га қарши учрашувлар кутиб турибди. Бу баҳсларда "Жирона"нинг хато қилишга ҳаққи йўқ – "Барса" ва "Атлетико" "оқ-қизиллар"нинг қоқилишини кутмоқда.


"Вилла" ва "Тоттенхэм" — МЮ учун оғир тўсиқ 


"Тоттенхэм" илк турларда йўлидан чиққан рақибни мағлубиятга учратиб, кўпчиликнинг эътиборини ўзига қаратди – ўша орада жамоа 1-ўринни ҳам эгаллаб турди. Бироқ етакчиларнинг жароҳатлари Лондонликларни оёғидан чалди. Анге Постекоглу жамоаси кучли тўртликдан ҳам чиқиб кетиб қолди ва ҳозирга келиб, 5-ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги турларда вазият бироз яхшиланди – мағлубиятлар сезиларли даражада камайди. Бироқ ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётганингизда ғалабалар ёнида дуранглар ҳам кўпайиб кетса, бўлмайди. 

"Астон Вилла" эртаги мавсум бошидан бери давом этмоқда. Сценарий жиҳатидан уларнинг вазияти "Тоттенхэм"никига ўхшаб ҳам кетади. Фарқи "шерлар" — имкониятлари бир мунча камроқ ва еврокубоклар зонасига энди ёриб кирди. Унаи Эмери бундай жамоалар билан ишлашни жуда яхши билади. "Вилла" "пикида" "Арсенал" ва "Ман Сити"дан баландроқ ўринда эди. Узоқ мавсумни инобатга оладиган бўлсак, класс, стабиллик ва тизим муҳимроқ албатта. Шу сабабли, "шерлар" ТОП-3дан тушиб қолишди, аммо ЕЧЛ зонасидан чиқиб кетгани йўқ ва бу жамоа учун ажойиб натижа.


"Болонья" ЕЧЛда дебют қиладими? 

2022 йил сентябрь ойида Тиаго Мотта А Серияда анчадан буён иштирок этувчи, лекин 10 — 15-ўринлар ўртамиёна жамоа бошқарувини қўлга олади. "Болонья" ўша ҳолатида ҳеч қанақасига еврокубоклар учун курашадиганлар қаторига кирмасди. Бироқ бразилиялик собиқ футболчи клубни шу даражага кўтара олди – бунга қандайдир 2 мавсум етарли бўлди.



"Қизил-кўклар" тезлик олиши қийин бўлди ва 10-турга келибгина ТОП-5 томон чинакамига "юриш"ни бошлади. Бунга бир қанча уриниш керак бўлди – лекин янги йилни клуб 5-поғонада кутиб олди. Ундан сўнг ўтган вақт мобайнида вазият фақат яхши томонга ўзгармоқда. Ҳозир Тиаго Мотта шогирдлари ЕЧЛ зонасида ва Италия футболи гигантлари: "Интер", "Ювентус" ва "Милан"дан кейинги ўринга жойлашиб олган.


"Штутгарт" — Бундеслига кучли учлигида

Охирги бор штутгартликлар 08/09-йилги мавсум Бундеслига ТОП-3га кира олишган – ўшанда чемпионлик пойгасида "Вольфсбург" "Бавария"дан устун келганди. Ҳозир тарих такрорланмоқда – мюнхенликлар 2-поғонада, етакчи эса кўпчилик кутмаган "Байер". "Штутгарт" эса 3-ўринда.

Таъкидлаш лозим, бу йўлда жамоа трансфер бозорида у қадар фаол иш олиб бормади, аммо керакли позицияларга аниқ ўйинчилар олиб келинди – босслар эса бош мураббийликка Себастьян Хёнессни олиб келишди. У эса ўз ишини қойиллатиб бажармоқда. Германиялик менеджер "Лейпциг" ва "Бавария" тизимларида ишлаб тажриба орттирган, "Штутгарт"га эса "Хоффенхайм" тажрибасидан кейин келди. Янги мураббий қўл остида Крис Фюрих кучайди (ўтган мавсум 5 та гол ва 2 та голли узатма, 6+6 – жорий мавсумда), Дениз Ундав жамоага яхши киришиб кетди. Серу Гирасси самарадорлик бўйича шахсий рекордини янгиламоқда (ўтган мавсум 11 та гол, 18 та – бу мавсумда) ва "Бавария" эътиборини ўзига қаратди.

Молиявий имкониятлари анча чекланган жамоа немис футболи икки гиганти – Дортмунднинг "Боруссия"си ва "Лейпциг"ни ортда қолдирмоқда. "Буқалар" мисол учун ёзда ҳаммадан кўпроқ пул сарфлашганди. Охирги 5 турда "Штутгарт" умуман очко йўқотмади.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика