UZ

Сўнгги янгиликлар

00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  2 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   33 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  220 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6

"Қатар шу куни Ўзбекистондан руҳан ёки бошқа тарафлама устун эмасди" — Асрор Алиқулов Янгиликлар

"Қатар шу куни Ўзбекистондан руҳан ёки бошқа тарафлама устун эмасди" — Асрор Алиқулов

"Машъал" жамоаси Про лигага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Асрор Алиқулов бошчилигидаги муборакликлар кеча "Ғиждувон"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашувдан сўнг "Машъал" устози тайёргарлик жараёнлари ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди. 

- Янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари қандай кетяпти?

- Ўтган мавсумда жамоамизда тўп тепган кўп футболчиларимизни йўқотдик. Ўзаро суҳбатимизда ҳам айтиб ўтдингиз, "Машъал" Ўзбекистонда ўз мавқесига эга жамоа. Бу ном ҳам бизни икки карра ишлашга ундайди. Ҳозирда яна бир нечта футболчилар кўрикда бўлиб турибди. Таркибни 90-95 фоизга шакллантириб бўлдик, деб ўйлайман. Кам вақт қолганига қарамасдан яна айрим позицияларни тўлдиришга ҳаракат қиляпмиз. Барчамиз бирлашиб жамоавий ўйин орқали кўзлаган мақсадимизга эришамиз. 

- 2019 йил "Машъал" айнан сизнинг мураббийлигингизда Суперлигага қайтган эди. Бугунги кунда бу вазифани яна бажаришга тайёрмисиз?

- У даврни кўп эслашни истамайман, чунки футбол битта жойда турмаяпти, ўзгаришлар кўп. 2019 йилгидан кўра Про лигада ҳозир юқори мақсадли жамоалар кўпайган.  Лига қайси форматда бўлса ҳам 4-5 йил олдингидан савия борасида фарқ қиляпти. курашувчан жамоалар сони ошган.  Олдинда бизни қизиқ мавсум кутяпти. 

- "Машъал"ни 15 нафар футболчи тарк этди. Бу ҳолат таркибдаги рақобатга жиддий зарар етказмайдими?

- Ўтган йилгидан ҳимоя ва ҳужум чизиғимизда Йўқотишлар кўп бўлди. Бир ҳужумчимиз ва ҳимоячимиз "Қўқон-1912"га йўл олди. Таклиф қилган легионерларимиз Африка қитъасидан. Улар ҳам тез киришиб кетади ва барчани мухлисларни хурсанд қилади. 

- Ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоасининг асосий футболчиси бўлгансиз ва кўплаб ўйинларда майдонга тушгансиз. Қатардаги Осиё Кубогида терма жамоамиз сизга қандай кўринди?

- Терма жамоамиз тартибли ўйин кўрсатди. Олдинги чизиқдаги креатив футболчилар ҳам яхши таассурот қолдиришди. Осиё Кубогидан сўнг янги клублар эътиборига тушишди. Бу бир томондан яхши. Лекин биз мусобақада Ҳиндистон ва Таиландни ютганмиз. Уларни аввал ҳам ютганмиз. Қатар билан ўйинда жамоамиз яхши ўйнади. Қайсидир маънода ҳужумга нуқта қўядиган футболчи етишмади. Шундай паллада Шомуродовнинг ўрни билинди. 

- Биз аввал ҳам пенальтилар сериясида зўр бўлмаганмиз. 2004 Баҳрайнга, 2014 Иорданияга, 2019 Австралияга аламли тарзда мағлуб бўлганмиз. Бу нарса терма жамоамиз руҳиятига сингиб қолмаганми?

- Қатар билан пенальтилар сериясида қисқа вақт устунликка эга бўлиб турган эдик. Яхши имконият юзага келганди. Ўзимизни қўлимизда эди. Қачондир бу анъанага чек қўйиш керак-ку. Қатар биздан руҳан ёки бошқа тарафлама устун, деб ўйламайман. Барибир пенальтилар серияси бу - лотерея. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика