UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  0 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  0 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  47 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  6 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Владимир Сальков вафот этди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Владимир Сальков вафот этди

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Владимир Сальков 83 ёшида вафот этди.

Владимир Максимович Сальков 1937 йилнинг 1 апрель куни Украинанинг Донецк шаҳрида туғилган. Футболчи сифатида Сальков 1960-1968 йилларда Донецкнинг "Шахтёр" клубида ўйнаган.

Мураббийлик фаолияти давомида "Металлург" (Жданов), "Шахтёр" (Донецк), "Торпедо" (Москва), СССР олимпия ва миллий терма жамоаси, "Ротор", Россия олимпия терма жамоаларида ишлаган. 2001 йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган. Унинг қўл остида терма жамоамиз 19та ўйин ўтказиб 10та ғалабага эришган 3та дуранг ўйнаган ва 6 бор мағлуб бўлган. Сўнгги йилларда Сальков Москванинг ЦСКА клуби спорт директори сифатида ишлаб келаётганди.

2000 йилги шармандали Осиё кубогидан сўнг федерацияда катта ўзгаришлар бўлганди. ЎФФ бош котиби Зокир Қурбоновнинг ўрнида Бахтиёр Раҳиимов иш бошлаган. У эса ўз навбатида миллий жамоани тубда ислоҳ қилган. Бош мураббийликка Россиядан Владимир Сальковни таклиф қилганди. Унинг кетидан бир қатор хорижлик футболчилар Алексей Дионисиев, Владимир Маминов, Олег Пашинин, Алексей Поляков, Георгий Георгиев маҳаллийлаштирилди.

Владимир Сальков бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2001 йил Малайзияда ташкил этилган "Мердека кубоги"да иштирок этганди. Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг сўнгги дақиқаларда урган “олтин голи” ғолиблик олиб келганди. ЖЧ–2002 биринчи саралаш босқичи ўйинлари Тошкент ва Иорданияда бўлиб ўтган. Терма жамоамиз биринчи саралашда биринчи ўринни олиб ҳал қилувчи босқичга чиққанди. Хитой, БАА, Уммон, Қатар билан бир гуруҳдан жой олган терма жамоамиз сўнгги турдан олдин Уммон билан сафардаги учрашувда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишади. Бу эса Сальковнинг истеъфосига сабабчи бўлганди.

Сальковни кўпчилик ўта қаттиқўл, талабчан ва жаҳлдор мураббий сифатида эслайди. У матбуот анжуманларида журналистларни ва футболчиларни очиқичасига танқид қиларди.


Владимир Сальков тепада ўнгдан учинчи.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика