UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  1 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0

Осиё Кубоги превьюси. Ҳиндистон - Баҳрайн Янгиликлар

Осиё Кубоги превьюси. Ҳиндистон - Баҳрайн

Бугун Осиё Кубогида гуруҳ босқичининг охирги тур ўйинларига старт берилади.

Кун тартибидан иккита учрашув ўрин олган. Шаржадаги стадионда Ҳиндистон Баҳрайнга қарши баҳс олиб боради.

Гуруҳдаги вазият 

Ҳиндистон 3 очко тўплаган. Таиланд ҳисобида ҳам уч очко бор. Баҳрайн эса 1 очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди. Мусобақа мезбони 4 очко билан пешқадамлик қиляпти.

Ҳиндистон

Ҳиндистон мусобақани ғалаба билан бошлади. Жамоа 1-турда Таиландни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Лекин кейинги турда БААга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Баҳрайн

Мусобақанинг очилиш ўйинида кичик сенсация қилган Баҳрайн кейинги турда Таиландга мағлуб бўлди. Кўриниб турибдики, Баҳрайн ушбу Осиё Кубогига анча ёш таркиб билан келган.

Ўйиндан олдинги фикрлар 

Мирослав Соукуп (Баҳрайн бош мураббийи): - "Биз Ҳиндистонни мағлуб этишимиз шарт. Шундагина гуруҳдан чиқиш имконияти юзага келди. Ўйлашимча, бу ўйинда ҳамма шогирдларим яхши ўйнайди. Мен ҳар доим футболчиларга ишонганман. Бизда яхши ҳужумчи ва ҳимоячилар бор". 

Стефен Константин (Ҳиндистон бош мураббийи): - "Бизни жуда қийин беллашув ктуиб турибди. Чунки Баҳрайнни фақат ғалаба қониқтиради. Ўтган 4 йил ичида анча ўсишга эришдик. Балки бу баъзиларга билинмаслиги мумкин, лекин мен жуда яхши сезиб турибман".

Қизиқарли маълумотлар 

- Баҳрайн 2011 йилги Осиё Кубогида Ҳиндистонни 5:2 ҳисобида мағлуб этган. 

- Агар Ҳиндистон бугун ғалаба қозонса, бу жамоа ўз тарихида илк марта гуруҳдан чиққан бўлади. 

- Баҳрайн Осиё Кубогида охирги 6та учрашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонган. 

- Ҳиндистон охирги 6та ўйинидан бештасида мағлубиятга учраган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика