ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради
07 сен 12:16
Янгиликлар


ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради
Яна 10 кундан сўнг "Андижон" жамоаси ОЧЛ-2 мусобақасидаги юришини бошлайди.
ОФК мазкур учрашувда фаолият олиб борадиган расмийлар рўйхатини эълон қилди. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди. Унга кўра, сингапурлик 38 ёшли Ахмад А’Қашах бин Ахмад Ал Бадове бош ҳакам сифатида ишлайди. У 2013 йилдан бери ФИФА ҳаками сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бош ҳакам: Ахмад А’Қашах бин Ахмад Ал Бадове (Сингапур)
Ёрдамчи ҳакамлар: Манож Калвани, Ашокраж Живараджа (иккаласи ҳам Сингапур)
Заҳира ҳаками: Леов Хонг Вей (Сингапур)
Назоратчи ҳакам: Саад Ал Фадхли (Қувайт)
Комиссар: Валид Муҳаммад Муса Таҳил Ал Блуши (БАА)
Маълумот учун, учрашув 17 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
17:22
Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади" 27

Фикрлар