UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланмоқда: Ўзбекистон кимлар билан тушади?  0 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  9 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  2 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  7 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1

"Навбаҳор" Ибрагимов ва Алибоев билан шартнома тузди Янгиликлар

"Навбаҳор" Ибрагимов ва Алибоев билан шартнома тузди

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Куни кеча  тажрибали ҳужумчи Азиз Ибрагимов ва Наманган футболи тарбияланувчиси бўлган маҳоратли форвард Илҳом Алибоев жамоа билан шартнома имзолашди. Мазкур футболчилар янги мавсумни “лочинлар” таркибида ўтказишади.

Азиз Ибрагимов 1986 йил, 21 июлда Тошкентда туғилган. Фаолияти давомида мамлакатимизнинг “Трактор” (Тошкент), “Шўртан” (Ғузор), “Андижон” (Андижон), “Динамо” (Самарқанд), “Бухоро” (Бухоро), Словакиянинг “Слован” (Братислава), Чехиянинг “Богемианс - 1905”, “Баник”, “Богемианс”, Хитойнинг “Чиндао Чжуннен”, Эроннинг “Машин Сизи”, Латвиянинг “Спартак” (Юрмала) клубларида тўп сурган. Мазкур футболчи ўтган мавсумни “Бухоро” жамоасида ўтказган.

Шунингдек, у 2007 – 2011 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

24 ёшли ҳужумчи Илҳом Алибоев эса ўтган мавсумда Фарғонанинг “Ифтихор” жамоасида тўп сурган.



Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика