UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  1 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Маданият вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига янги раҳбарлар тайинланди. Янгиликлар

Маданият вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига янги раҳбарлар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан...

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатаётган Муратов Махмуд Муминович Маданият вазири этиб тайинланди.
М.Муратов - 1970 йилдан Республика болалар мусиқа тарбия интернат ўқитувчилигидан меҳнат фаолиятини бошлаган. Сўнгра Маданият ишлари вазирлиги Махсус тадбирлар ва конкурслар бўлими мудири, Мусиқа ташкилотлари бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон давлат филармонияси раҳбари, Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент давлат мусиқали комедия (оперетта) театри директори, 2015 йилдан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатган.


Олимпия шон-шуҳрати музейи директори Курбанов Рустам Джавдатович Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига раис этиб тайинланди.



Р.Курбонов –  меҳнат фаолияти давомида бир қатор раҳбар лавозимларда хизмат қилган. Жумладан,  Тошкент шаҳар ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича биринчи ўринбосари, Бектемир тумани ҳокими, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, "Ўзбектуризм” компанияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозими, 2009 йилдан бошлаб Олимпия шон-шуҳрати музейи директори лавомизида фаолият кўрсатган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика