UZ

Сўнгги янгиликлар

23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  3 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21

"Ланс" ҳимоячиси Массадио Айдара: "Ҳусанов жамоага кутилганидан тезроқ мослашяпти" Янгиликлар

"Ланс" ҳимоячиси Массадио Айдара: "Ҳусанов жамоага кутилганидан тезроқ мослашяпти"

"Ланс" ҳимоячиси Массадио Айдара жамоадоши Абдуқодир Ҳусанов тўғрисида фикр билдирди.

Малилик 31 ёшли ҳимоячи ўзи билан бир чизиқда тўп тепадиган ўзбекистонлик ҳамкасбини мақтади.

"Ҳусанов жуда яхши ўйинчи, яккакурашларда ишончли ҳаракат қилмоқда. У ёш, лекин кўрсатаётган ўйинидан унинг ёш эканлигини ҳам унутиб қўямиз. Абдуқодир муваффақиятга эришиш учун барча имкониятларга эга. У жиддий йигит, шу билан бирга, бошқаларни тинглашни билади ва ҳар доим майдонда борини беради. Ўз навбатида биз уни имкон қадар қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз. Унга маслаҳат беришга ҳаракат қиламиз. Даставвал у мулоқот қилиш борасида қийинчиликларга учради, аммо футболнинг ўз тили бор, биз шу орқали мулоқот қиламиз ва у кутилганидан тезроқ мослаша бошлайди", — деди Айдара.

Эслатиб ўтамиз, бугун "Ланс" Европа лигаси 1/16 финал доирасида "Фрайбург" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:45 да старт олади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика