UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Франция. ПСЖ мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  4 01:13"Реал" финалга боради, ўйин бекор қилинмайди  14 00:51Флик: "Ҳакамларни нафақат ҳурмат қилиш, балки, қадрлаш ҳам керак"  11 00:15Хавьер Тебас: "Перес шикоят қилмайди, таҳдид қилади"  11 23:44Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" Жанубий Корея жамоасига 7та гол урди ва ярим финалга йўл олди  9 23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  13 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  24 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  30 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  28 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  15 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  4 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  3 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4

ЖЧ-2026 саралаши ҳақида батафсил. Ўзбекистон қачон ва қайси босқичдан бошлайди? Янгиликлар

ЖЧ-2026 саралаши ҳақида батафсил. Ўзбекистон қачон ва қайси босқичдан бошлайди?

Шу йилнинг октябрь ойидан Осиё қитъасида 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари расман старт олади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса мундиал йўлланмаси учун курашни ноябрь ойидан бошлайди. Қуйида Осиё қитъасидаги саралаш механизми ҳақида батафсил маълумот берилади.


Биринчи босқич. ФИФА рейтингида Осиё қитъасининг 27-46-жамоалари (20та терма жамоа) ўзаро уй-сафар тизимида ўйин ўтказишади. 10та ғолиб иккинчи босқичга чиқади.

Биринчи босқичда иштирок этадиган жамоалар: Гонконг, Индонезия, Хитой Тайпеи, Мальдив ороллари, Яман, Афғонистон, Сингапур, Мьянма, Непал, Камбоджа, Макао, Мўғулистон, Бутан, Лаос, Бруней Даруссалам, Бангладеш, Тимор Лесте, Покистон, Гуам, Шри Ланка.

Санаси: Биринчи ўйин 12 октябрь, жавоб ўйини 17 октябрь.






Иккинчи босқич. Илк босқичда ғолиб бўлган 10та жамоа ва ФИФА рейтингида Осиё қитъасининг 1-25-жамоалари (жами 36та терма жамоа) 9та гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳда 4тадан жамоа бўлади. Гуруҳларда 1 ва 2-ўринни олган жамоалар кейинги босқичга ҳамда Осиё кубоги финал босқичига йўлланма олишади. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу босқичга қуръа ташлаш жараёнида иккинчи саватчада бўлади. Сабаби Ўзбекистон Осиёда 10-ўринда. Агар Ўмондан ўтиб кета олганимизда биринчи саватчада бўлардик. Биринчи ва иккинчи босқичга 27 июль куни қуръа ташланади.

Биринчи саватча: Япония, Эрон, Австралия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Қатар, Ироқ, БАА, Ўмон.
Иккинчи саватча: ЎЗБЕКИСТОН, Хитой, Иордания, Баҳрайн, Сурия, Вьетнам, Фаластин, Қирғиз Республикаси, Ҳиндистон.
Учинчи савтча: Ливан, Тожикистон, Таиланд, КХДР, Филиппин, Малайзия, Кувайт, Туркманистон ва биринчи босқичдан чиққан битта жамоа.
Тўртинчи саватча: Биринчи босқичдан чиққан 9та жамоа.

Санаси:
1-тур 16 ноябрь 2023
2-тур 21 ноябрь 2023
3-тур 21 март 2024
4-тур 26 март 2024
5-тур 6 июнь 2024
6-тур 11 июнь 2024






Учинчи босқич. Ўтган босқичдан муваффақиятли ўтган 18та жамоа 3та гуруҳга 6тадан бўлинади. Ҳар бир гуруҳда 1 ва 2-ўринни олган жамоалар (6та терма жамоа) тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Гуруҳларда 3 ва 4‑ўрин эгалари (6та терма жамоа) кейинги босқичга йўл олади.

Санаси:
1-тур 5 сентябрь 2024
2-тур 10 сентябрь 2024
3-тур 10 октябрь 2024
4-тур 15 октябрь 2024
5-тур 14 ноябрь 2024
6-тур 19 ноябрь 2024
7-тур 20 март 2025
8-тур 25 март 2025
9-тур 5 июнь 2025
10-тур 10 июнь 2025







Тўртинчи босқич. 6та терма жамоа иккита гуруҳга 3тадан бўлинади. Ҳар бир гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар (2та терма жамоа) Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Иккита гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоалар кейинги босқичга йўл олишади.

Санаси:
1-2-3-тур сентябрь-ноябрь 2025







Бешинчи босқич.
Юқоридаги икки жамоа ўзаро уй-сафар тизимида плей-офф учрашувида майдонга тушишади. Ғолиб қитъалараро плей-оффга йўл олади.

Санаси
: ҳозирча номаълум





Олтинчи босқич. Ўтган босқичда ғолиб бўлган жамоа Африка, Жанубий Америка ва Океаниядан биттадан, Шимлий Америкадан иккита жамоа билан бирга иккита йўлланма учун курашади.

Санаси: ҳозирча номаълум



Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика