UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  4 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди" Янгиликлар

"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"

"Реал" матбуот хизмати воқеликлар борасида баёнот билан чиқди.

"Реал Мадрид" эртага бўладиган финалда ишлайдиган ҳакамларнинг ўйин олдидан бўлган матбуот анжуманида айтган гапларини қабул қилиб бўлмас гаплар деб ҳисоблайди.

Бу баёнот видеоёзувлари катта миқёсдаги ОАВнинг эътиборида бўлди. Биз бу орқали ҳакамларнинг финал иштирокчиларидан бирига бўлган "Реал"га нисбатан очиқдан-очиқ душманликни намойиш қилишди деб ҳисоблаймиз.

Янада ҳайратланарлиси – таҳдидли оҳангда айтилган гаплар. Бу гапларда ҳакамлар бирлиги, тахминий фитналар ёки ҳаракатлар ҳақида сўз боради, ва булар адолат, холислик ва бетарафлик тамойилларига мутлақо зиддир. Бу тамойиллар бутун дунё бўйлаб юз миллионлаб кишилар эътиборини жалб этувчи воқеа олдидан устувор бўлиши лозим.

Юз берган воқеаларнинг жиддийлигини ҳисобга олган ҳолда, "Реал" Испания Футбол Федерацияси (RFEF) ва ҳакамликка масъул шахслардан тегишли чоралар кўришларини ва уларни ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан жазолар беришини кутиб қолади", – дейилади "Реал"нинг расмий баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Испания Кубоги финали олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида бош ҳакам Рикардо де Бургос Бенгоэчеа "Реал" телевидениесининг танқидлари ҳақида гапирар экан, йиғлаб юборди: "Фарзандингиз мактабдан йиғлаб келиб, отасини ўғирликда айблашганини айтса, бу оғир ҳолат".

ВАР ҳаками этиб тайинланган Пабло Гонсалес Фуэртес "Реал" телевидениесида чиққан видео учун жиддий оқибатларга сабаб бўлишини ваъда қилди.

"Реал Мадрид"нинг клуб телевидениеси аввалроқ де Бургос Бенгоэчеанинг финалга ҳакам этиб тайинланишини танқид қилган видеони эълон қилган эди, у ерда ҳакам томонидан "Реал" рақиблари фойдасига қилинган хатоларга ишора қилинган.

"Реал" ҳакамларнинг баёнотларидан норози ва ҳакамлар бригадасини алмаштиришни талаб қилган. Маълумотларга кўра, "қаймоқранглилар" ҳатто финалда иштирок этмаслиги мумкинлиги ҳам билдириб ўтган. Клуб "Барса"га қарши финал олдидан матбуот анжумани, машғулот ва фотосессияни бекор қилган ва RFEF вакиллари билан кечки овқатга бормасликка қарор қилган.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика