UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  3 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   0 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  13 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3

"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди. Максим Лисицин – Қирғиз Республикаси бош мураббийи! Янгиликлар

"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди. Максим Лисицин – Қирғиз Республикаси бош мураббийи!

Россиялик 46 ёшли мутахассис Максим Лисицин Қирғиз Республикаси миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

У терма жамоани сентябрь ойида бошланадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралашнинг учинчи босқичига тайёрлайди.

Максим Лисицин Қирғиз Республикасидаги фаолиятини 4 йил аввал бошлаган. 2022 йилда унинг бошчилигидаги U-20 ёшлар терма жамоаси Осиё Кубоги финалига чиқди. Бундан ташқари, россиялик мутахассис Қирғиз Республикасининг 23 ёшгача бўлган олимпия терма жамоасини Осиё чемпионати саралаш ўйинларида бошқариб борди.

Кеча Қирғиз футбол иттифоқи ижроия қўмитаси Лисицин номзодини маъқуллагач, ҚР футбол федерацияси президенти Қамчибек Ташиев жамоанинг янги бош мураббийи билан учрашди. У жамоанинг янги мураббийига муваффақият тилади ва унинг раҳбарлигида жамоа янги марраларни забт этишига ишонч билдирди.

Қирғиз футбол иттифоқи ва янги бош мураббий ўртасидаги шартнома 1 йилга мўлжалланган. Максим Лисицин Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи якунига қадар ишлайди.

Аввалроқ Championat.asia сайти Лисицин Қирғиз Республикаси бош мураббийига айланиши ҳақида хабар берган эдик. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика