UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13"Андижон" — "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  2 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  2 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  4 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9

Эрон Шимолий Кореяга қарши сафар ўйинини бошқа мамлакатда ўтказишни истамоқда Янгиликлар

Эрон Шимолий Кореяга қарши сафар ўйинини бошқа мамлакатда ўтказишни истамоқда

Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тожнинг айтишича, жамоанинг ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Шимолий Кореяга қарши сафар ўйини нейтрал майдонда ўтказилиши мумкин.

Федерация раҳбари бунга логистик масалаларни сабаб қилиб кўрсатган. 

"Гуруҳдаги жамоалар масофа жиҳатдан бизга яқинроқ эканлигидан мамнунман. Битта рейс орқали БАА, Қатар ёки Қирғизистонга бора оламиз. Фақат Шимолий Корея сафари қийинчилик туғдириши мумкин. Биз уларга сафардаги ўйинни Малайзия ёки Хитойда ўтказишни таклиф қилмоқчимиз, турли вариантларни кўриб чиқяпмиз. Мамлакатлар ўртасидаги мавжуд муносабатлар туфайли бу иш амалга ошиши мумкин", деди Меҳди Тож Shafaqna Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 3-саралаш босқичидан ўрин олган Шимолий Корея — Эрон учрашуви 14 ноябрга режалаштирилган. Мазкур гуруҳдан Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўрин олган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика