"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда
30 авг 2025 14:12
Янгиликлар
"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда
Элисс Бен-Сегир "Монако"дан "Байер"га ўтмоқда.
Немис клуби монаколиклар билан 20 ёшли вингерни сотиб олиш бўйича тўлиқ келишиб олди.
Леверкузен клуби учун битимнинг умумий суммаси 30 миллион евро ва бонусларни ташкил этди.
Футболчи "Байер" билан 5 йиллик шартнома имзолайди.
Элисс Бен-Сегир ўтган мавсум Лига 1да 33 та ўйинда 6 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Вингер ушбу мавсумда "Монако" сафида чемпионатда 2 та ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Фикрлар