UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  1 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0

Хажиме Мориясу: "Ўзбекистонни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи бўлишни истаймиз" Янгиликлар

Хажиме Мориясу: "Ўзбекистонни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи бўлишни истаймиз"

Осиё Кубоги-2019 доирасидаги Япония - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида японлар иштирок этишди.

Бош мураббий Хажиме Мориясуга футболчи Тошихиро Аояма ҳамроҳлик қилди.

"Эртага Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Гуруҳ ғолибини аниқлаб берадиган баҳс. Биз ютишни истаймиз. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, кейинги босқичга биринчи ўрин билан чиқишни истаймиз", - дейди бош мураббий.

"Эртанги баҳсга яхши тайёрландик. Ҳам руҳан, ҳам жисмонан. Ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпмиз. Ўйлайманки эртага қизиқ ўйин бўлади", - дейди Аояма.

- Икки жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиб бўлган. Фақат битта савол очиқ турибди: гуруҳда биринчи ўринни ким олади? Бу сизга босим ўтказадими ёки йўқ?

- Осиё Кубогига келишдан олдин биз гуруҳда биринчи ўринни олишни мақсад қилгандик. Эртага футболчиларга босим бўлишини хоҳламайман. Шунчаки ғалаба қозонишларини сўрайман. Биз хотиржаммиз. Асосий мақсадимиз эса мусобақада чемпион бўлиш.

- Гуруҳда иккинчи бўлган жамоа Австралия билан ўйнайди. Бу жамоани қандай баҳолайсиз?

- Австралиядан қочамизми ёки йўқми билмайман. Мусобақада барча рақибни ютишни истаймиз. Чемпион бўлишни истаймизми демак барчани ютиш керак. Плей-оффда кучсиз рақиб қолмайди.



- Осиё Кубогида 3та ўйинчини алмаштириш мумкин. Гуруҳдаги дастлабки иккала ўйинда ҳам сиз ўзгаришлардан тўлиқ фойдаланмадингиз. Бунинг сабаби нимада?  

- Бу менинг қарорим. Ўйлайманки футболчилар бу қароримни ҳурмат қилишади. Асосийси биз иккала учрашувда ҳам ютдик. Майдондаги футболчиларнинг ҳаракатлари мени қониқтиргани учун 3та ўзгаришни қилмадим.

- Иккита баҳсдан сўнг тажрибали футболчиларга дам берасизми?

- Мен барча ўйинларни синаб кўраман. Захирада қолиб кетаётган футболчилар ҳам яхши ҳолатда. Ким учрашувга тайёр бўлса ўша майдонга тушади. Бугун сўнгги кўрсатма берилади.

- Мусобақадан олдин жисмоний ҳолат қандай эди ва ҳозир қандай?

- Япония терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолати икки хил ҳолатда эди. Сабаби ярим футболчилар Жей лигада, қолганлар Европада ўйнайди. Бу ерда мавсум икки хил пайтда тугайди. Бирга машғулот ўтказа бошлаганимиздан кейин барчанинг ҳолати тенглашди. Иккита ўйиндан ўзимизга сабоқ олдик. Шундай давом этишни истаймиз.

- Япония доим чемпионлик учун курашади. Бу йўлда сизга асосий рақобатчи жамоалар қайсилар?

- Бизнинг мақсадимиз чемпионлик. Жамоа ўйинини ривожлантириш керак. Бу мусобақада 7та ўйин ўтказишни истаймиз. Барча рақибни бирдек кўрамиз, рақиб ажратмаймиз.

- Биринчи турда 2та гол урган Юя Осако ўзини қандай хис қилмоқда?

- У тиббий кўрикдан ўтди. Ҳозир даволанмоқда.

- Япония эртага ютиш учун нима қилади?

- Аввалги икки ўйиндан келиб чиқиб тактика тузамиз. Асосий таркибда баъзи футболчилар алмашади. Шу орқали фақат ғалаба учун ўйнаймиз.


Хайрулла Холиқов ва Нарзулла Сайдуллаев
Ал Айн, БАА

Рейтинг: -77   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика