UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  7 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   0 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  2 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  0 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  1 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  3 15:38Роналду – энг яхши!  24 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  13 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  1

Витал Боркелманс: "Иорданияни Қатардаги Жаҳон чемпионатига олиб боришга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Витал Боркелманс: "Иорданияни Қатардаги Жаҳон чемпионатига олиб боришга ҳаракат қиламан"

Осиё Кубоги нимчорак финали доирасидаги Иордания - Вьетнам (1:1, пенальтилар серияси 2:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Витал Боркелманс иштирок этди.

Биринчи таймда яхши ўйнадик, кўплаб вазиятлар яратдик. Иккинчи таймда эса қарши ҳужумда ўйнадик. Аҳмоқона ишлар билан шуғулландик. Вьетнам муносиб ўйнаб ғалаба қозонди.

Вьетнам терма жамоаси иккинчи таймда биздан яхшироқ ўйнади. Баъзи футболчиларимиз жуда ҳам суст ҳаракат қилишди. Шу боис ҳам улар мусобақани давом эттиришади, биз эса уйга кетамиз. Мағлуб бўлиш аламли, гуруҳда биринчи ўринни олганимиздан сўнг чорак финалга чиқишга умид қилгандик.

Кеча мен кучли жамоа кейинги босқичга чиқади дегандим, тўғри. Бугун ҳозиргина айтганимдек футболчиларим аҳмоқона ҳаракатлар қилишди. Вьетнам бугун омадлироқ бўлди.

Бугун жамоалар 120 дақиқа давомида майдонда кураш олиб боришди. Иордания бош мураббийи эканимдан ўйиндан олдин ҳам хурсанд эдим, мағлубиятдан кейин ҳам хурсандман.

Вьетнам сафида 3-4 нафар кучли футболчи бор. Уларнинг исмларини айта олмайман. Вьетнам яхши жамоа, Осиё Кубогида улар узоққа бориши мумкин. Бу келажак жамоаси, таркибида кўп ёш футболчилар бор.

Иордания терма жамоасини бошқаришда давом этаманми ёки кетаманми ҳозир бир нарса дея олмайман. Аммо шундай кучли жамоада имкон қадар кўпроқ қолишга умид қиламан. 2022 йил Иорданияни Қатардаги Жаҳон чемпионатига олиб боришга ҳаракат қиламан", - дейди Витал Боркелманс. 



Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика