UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43Ўртоқлик учрашуви. «Бунёдкор» Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  1 00:48"Бавария" футболчиси жамоадан кетишни хоҳламоқда  0 00:13"Арсенал" ўйинчиси МЮга ўтмоқда  5 23:40Назорат ўйини. "Пахтакор" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  3 23:16"Арсенал" ўйинчиси Льюис-Скеллининг уч ўйинлик дисквалификацияси бекор қилинди  2 22:47"Ал Насср" Влахович билан шартнома имзолашга уринди. "Юве" форварди рад этди  1 22:16Бекхэм Месси ҳақида: "У фаолиятини якунлаганидан сўнг фақатгина "Камп Ноу" ёнида яшашни хоҳлаётганини айтди. Ҳеч ким "Барса"ни Леодек севмайди"  10 21:46Назорат учрашуви. "Насаф" "Машъал"ни мағлуб этди, Черандан гол  11 21:20"Рома" ўйинчиси Германияга йўл олмоқда  0 20:53"Манчестер Юнайтед" 37 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:15А Серия топ-клуби Каземирога даъвогар  1 19:52"Манчестер Сити" юлдузи ўз хизматларини "Барселона"га таклиф қилди  12 19:33Расман: "Навбаҳор"га яна бир бразилиялик футболчи келди  33 19:09"Реал" футболчиси Анчелотти туфайли кетиши мумкин  6 18:47"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" Гарначо масаласида келиша олмади  2

Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади Янгиликлар

Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Иорданияга қарши назорат ўйини ўтказди.

Ўзбекистон — Иордания 0:0

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов (16.Ботирали Эргашев, 46), 19.Дилшод Комилов (5.Ислом Қобилов, 80), 4.Фарруҳ Сайфиев (13.Шерзод Насруллаев, 70), 6.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Ойбек Бозоров (23.Анвар Ҳожимирзаев, 46 (24.Жаҳонгир Абдусаломов, 80)), 9.Одил Ҳамробеков (18.Асадбек Раҳимжонов, 62), 10.Жамшид Искандеров (22.Авазбек Ўлмасалиев, 70), 14.Зафармурод Абдураҳматов (3.Саидазамат Мирсаидов, 46), 15.Умар Эшмуродов, 17.Бобир Абдиҳолиқов (20.Жасур Яхшибоев, 62, 21.Азизбек Амонов (7.Руслан Жиянов, 46).

Захира: 1.Ҳамидулло Абдунабиев, 25.Акмал Мозговой.

Иордания: 22.Абдулла Ал Фахури, 4.Хоссам Абу Дахаб, 6. Юсуф Абу Ал Жазар, 19. Саад Ал Русан (3.Абдулла Насиб, 46), 17.Уорд Ал Барри, 8.Холид Закария, 16.Амир Жамус (15.Аун Ал Маҳарма, 78), 23. Эҳсон Хаддод (18.Аҳмад Ассаф, 46), 10.Муҳаммад Ан Носир (24. Айҳам Муҳаммад, 86), 14.Аҳмад Ал Авауда (9.Бакир Калбуна, 72), 20.Муҳаммад Ал Акаш (7.Аҳмад Ал Арсан, 46).

Захира: 1.Язид Абу Лейла, 5.Аҳмад Айман, 12.Нур Бани Аттиа, 13.Муҳаммад Калон

Огоҳлантиришлар: Холид Закария (14), Дилшод Комилов (21, 79), Уорд Ал Барри (81), Юсуф Абу Ал Жазар (84)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

85. Зарба! Ғайбуллаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси Ал Фахурининг қўлларига бориб тушди.

81. Ал Барри огоҳлантирилди.

80. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш содир этилди. Алмаштирилганлардан бири Комилов.

79. Дилшод Комилов огоҳлантирилди. У биринчи бўлим ҳам огоҳлантирилганди. Аммо ҳакам сезмади чоғи. Бошқани огоҳлантирмаган бўлса. Менимча, икки жамоа ўртасида ҳеч кимни четлатмаслик борасида келишув бўлгандир.

77. Ўзбекистонликларнинг бурчау зарбасига Ғайбуллаев зарба йўллаши мумкин эди, рақиб посбони қўллари билан тўпни уриб юборди.

75. Аҳмад Ал Арсаннинг зарбасини Эргашев бартараф этди.

72. Иорданияда ўзгариш рўй берди.

70. Ўзбекистон таркибида ўзгаришлар амалга оширилди.

68. Иорданияликларнинг хавфли ҳужуми қийинчилик билан бартараф этилди.

62. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

60. Ал Арсан ҳужумда Ботирали Эргашевга нисбатан фол ишлатди.

56. Захирадан майдонга тушган Ҳожимирзаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

55. Хавфли вазият! Холид Закария бир неча рақибини алдаб ўтиб зарба йўллади, бироз аниқлик етишмади.

53. Иорданияликлар таймни фаол бошлади ва хавфли ҳужум ташкиллаштиришга ҳам эришди. Ал Баррининг зарбаси эса анча ноаниқ кўриниш олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Икки жамоа таркибида ўзгаришлар амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45+2. Хавфли вазият! Ал Авауданинг яна бир зарбасини Неъматов қайтарди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Авауданинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

41. Ўзбекистонликларнинг бурчак узатмаси рақиб футболчилари томонидан бартараф этилди.

38. Хавфли вазият! Абдихолиқов рақиб жарима майдонига кириб бориб, ўнг бурчакдан зарба йўллади, Ал Фахури тўпни қайтарди.

36. Зарба! Абдихолиқовнинг олисдан йўллаган зарбасини рақиб дарвозабони эгаллаб олди.

32. Абдураҳматовнинг ўнг қанотдан узатмасини Ал Фахури эгаллаб олди.

30. Иорданияликларнинг ҳужуми иккинчи қаватда Авауда томонидан зарба берилиши билан якунланди. Неъматов ўз ўрнида.

26. Хавфли вазият! Тезкор қарши ҳужум Амоновнинг зарбаси билан якунланди, аммо зарба кучи баланд бўлмагани боис Иордания дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

23. Марказда Амонов атайин тўхтатилди, аммо Амир Жамусга карточка кўрсатилмади.

21. Комилов майдон марказида Эҳсон Хаддодга нисбатан қўпол ўйин намойиш этгани учун огоҳлантирилди.

20. Сайфиев ҳужум чоғида қўполлик ишлатди.

17. Иорданияликларнинг бурчак зарбаси бироз қийинчилик билан қайтарилди.

14. Майдон марказида Ҳамробековга нисбатан қўполлик ишлатган Холид Закария огоҳлантирилди.

9. Зарба! Ҳамробековнинг пасидан сўнг Абдухолиқов томонидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

8. Хавфли вазият! Искандеровнинг узатмасини Амонов дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, ноаниқ. 

8. Чап қанотда Бозоровга нисбатан қоидабузарлик содир этилди. Жарима зарбаси.

5. Хавфли вазият! Ал Акашнинг зарбасини Неъматов қийинчилик билан қайтарди ва иккинчи уринишда эгаллаб олди.

4. Иорданияликларнинг зарбаси рекошет ҳосил қилди, тўп Неъматовнинг қўлларига бориб тушди.

4. Искандеровнинг зарбаси кучли чиқмади, рақиб ҳимоячилари тўпни қайтарди.

3. Ўзбекистон терма жамоасининг чап қанотдан ташкил этган ҳужуми аут ишлаш билан якунланди.

1. Учрашув бошланди.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўзбекистон оқ, Иордания қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.


Бироз аввал мазкур беллашувни Ҳусайн Норчаев ўтказиб юбориши маълум бўлди. Гарчанд ЎФА матбуот хизмати унинг жароҳат олганини таъкидлаган бўлса-да, аслида, ундай эмас. Сабаби, футболчи визани расмийлаштириши ва тез фурсатда Португалияга бориб "Брага" клубида тиббий кўрикдан ўтиши керак. Нима бўлган тақдирда ҳам Европадаги легионерларимиз сони яна биттага кўпайишидан умидвормиз ва Ҳусайнга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2025 йилдаги илк ўйинига гувоҳ бўламиз. Гарчи расмий мақомда бўлмаса-да, мазкур учрашув кўп жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Жумладан, "оқ бўрилар" янги бош мураббий — Тимур Кападзе қўл остида илк бора майдонга тушади. Тўғри, Кападзе аввал ҳам бир муддат вақтинчалик терма жамоа бош мураббийи вазифасини бажарган, бироқ бу сафар у жуда мураккаб пайтда, жаҳон чемпионати саралаши арафасида бош мураббий этиб тайинланди ва унинг зиммасига катта масъулият юклатилган. Қолаверса, бугун узоқ вақтдан бери терма жамоа либосида кўриниш бермаган ҳамда дебютини ўтказишга шай бўлган футболчилар терма жамоа йиғинига чақирилган. Бундан ташқари, Иордания билан ўзаро ҳисоб-китобларимиз мавжуд. Мазкур жиҳатлар учрашувга бўлган қизиқишни яна-да оширишига шубҳа йўқ.

Рейтинг: -24   

Фикрлар

+22   
27 янв 23:25:42
PM-uzb
Xojimirzaev ni 90 % pas brakku kim Xojimirzaev deb baqirayotgan edi .
+21   
27 янв 23:56:54
fahritdin
Огиз купиртириб баъзи бирлар мактаган Анвар Хожимирзаев нолку!!! бир таймга хам чидамади термада!!! А так Иордания мазмунлирок уйнади ! Бизни иккинчи таркиб нол!!!
+18   
28 янв 00:14:47
Абдугаффор . N
Бошланди дехконча футбол. Максад жахон чемпионати булса Катанецдан хам кучлирок мураббий олиб келиш керакмасмикин а ?... еки хамма мутахасислар журналистлар Копадзега ишонч билдиряптими ёппасига.
+17   
27 янв 23:52:47
Абдурахмон Вахобов
Срочно европейский тренер керак.
+17   
27 янв 22:53:55
Дильшод
Уйинда на тактика, на бир комбинация, на бир ма'но бор. Махалла даражасидаги копток уйини,тепса булди у еги булганича.
+16   
28 янв 00:05:26
Диёрбек мю
Копадзе барибир бу коментларни укиса кере. Эплолмисиз каргишга колиб юрманг секин кетуврин
+15   
28 янв 00:10:11
Mahmud Ttww
Бошланди Кападзени тепа теп питболи.
+15   
27 янв 23:06:04
Abdulboyis Karimov
Бу уйинни томоша килиб амин булди Кападзени кулидан хеч нарса келмайди
+13   
28 янв 03:06:34
Miliarder Miliarderr
Xan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Иордания-Насаф деб сарлавха куяверинглар,састав полней Насаф ва собик Насафчиларку ))) омад Насафга,Насаф УЗБда ном1 )
Чичиб кўйдику Насафинг. Э айирмачилик қилган бошинга қўтоғим чиябўри...
+13   
28 янв 00:27:00
Sodiq Nazarov
Копадзе ҳеч нарсани ўзгартира олмайди Қосимов ҳам
Бизга Евро тренер керак бошқа вариант бизни мундиалга олиб бормайди
+13   
28 янв 00:19:43
Rasul M
Bu yiginni Katanesni tanqid qilip xit qilganlar uchun edi aslida Yani Katanes iltimosiga binoan Chunki oxirgi paytlarda juda juda aqillilar chiqqandi Xojimirzayev Abdumannopov va yana ayrim zvezdalar uchun
+13   
27 янв 23:03:31
Rajabov1899
Zohidjon Usarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Амонов кайси клубда бир нимани койиллатиб куйган узи ундан Хожимирзаев улса улиги ортик.
Senga savov: Xojimirzayev nimani qoyillatgan
+12   
28 янв 00:19:03
Liberty6668
Вообще зерикарли уйин. Иккинчи таркибдаги футболчиларнинг бирортаси асосийга тортмайди. На характер бор, хамма уликдай уйнади назорат уйини деб.
+12   
28 янв 00:02:25
Диёрбек мю
Халиям кеч эмас Кападзе тортмиди. Секин жоййи бушатурсин. Уйинда умуман мазмун ва тактика нол
+12   
28 янв 00:01:53
Акрамжон
Тугриси терма жамоамизни 2таркиби ноль экан!!! Эссиз буларга кетган пул!! Кападзеям бирорта янгилик кимапти уша эски оркага ошир олдига теп! Катанецни киганини кутига тикмаса булди булар! Кобиловга нима бор терма да, ким танледи бу уйинчиларни! Дарвозага бирор марта тепишмади, далбаеблар!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика