UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

"Умид қиламанки, таркибни кучайтира оламиз" — Виталий Левченко ва "Нефтчи"нинг трансферлардаги режаси қандай? Янгиликлар

"Умид қиламанки, таркибни кучайтира оламиз" — Виталий Левченко ва "Нефтчи"нинг трансферлардаги режаси қандай?

Гарчи танаффус бўлишига қарамай Суперлига жамоалари трансферлар борасида бош қотиришни бошлаб юборишган.

Суперлигада мағлубиятсиз одимлаётган "Нефтчи"нинг ҳам табиийки бу борада ўз режалари бор. Фарғоналиклар устози Виталий Левченко билан суҳбат жараёнида трансферлар, кубокда гуруҳда қолиб кетиш ва чемпионат баҳслари ҳақида айрим фикрларни олдик. 


- Суперлигада биринчи давра деярли якунланди. Мавсум бошида кетма-кет ғалабалар қўлга киритила бошланди. Аммо ўртада дуранглар серияси бошланиб кетди. Шундай экан дастлаб бу ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Ҳақиқатдан ҳам "Нефтчи" учун мавсум омадли бошланди. Кейинчалик эса пасайиш юз берди. Йигитлар қаердадир бўшашишди. Бу кўпроқ психологик ҳолат билан боғлиқ, деб ўйлайман. Жамоа ўйинига таъсир қиладиган обьектив сабаблари ҳам бор. 

- Кубокда чемпионатга қараганда кўпроқ иккинчи таркиб, кам ўйин амалиётига эга футболчиларга имкон бердингиз. Нисбатан енгилроқ гуруҳда қолиб кетиш кутилмаган ҳолат сифатида қабул қилинди. Жамоа олдига Ўзбекистон кубогида жиддий вазифа қўйилмаганмиди? 

- Таркибда билиб туриб ротатцияларга қўл урдим. Айтганингиздек кам ўйин амалиётига эга футболчилар бор. Уларга ўзини кўрсатиши учун имкониятини бердик. Лекин гуруҳдан чиқиш талабларини бажаришга ҳамма футболчилар ҳам руҳий жиҳатдан тайёр эмасди. 

- Асосий муаммо гол уришдами? Умуман жамоадаги ҳужумчилардан қанчалик қониқяпсиз?

- Ҳозирча муаммо кўрмаяпман. Жамоа деярли ҳар бир ўйинда гол урмоқда. Ким тўп киритишини аҳамияти йўқ. Голли вазиятларни яратишда бутун жамоа меҳнат қилади. 

- Суперлига ҳақида кўпчилик ижобий фикр билдираётганига қарамай ўйин чўзишлар, ҳакамларнинг қарорлари даражага путур етказмаяптими?

- Ўзбекистон чемпионати даражаси тўғрисини айтганда ҳам юқори. Хатоларга келсак, ҳамма ҳам тирик инсон, хато қилишга мойил. Бундан ҳеч ким кафолатланмаган. 

- "Нефтчи" таркибдаги айрим позицияларни кучайтириш ишларини бошлаганми? Трансферлардаги режа қандай?

- Таркибни кучайтириш масаласига келсак, бу йўналишда иш олиб бориляпти. Умид қиламанки, ёзда таркибни кучайтира оламиз. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика