UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

"TransferUz": Турғунбоев "Пахтакор"ни танлайдими ёки "Навбаҳор"да қоладими? Янгиликлар

"TransferUz": Турғунбоев "Пахтакор"ни танлайдими ёки "Навбаҳор"да қоладими?

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича, "Навбаҳор" вингери Азиз Турғунбоев келаси мавсумни қаерда бошлаш ҳақида ўйламоқда.

Айни пайтда Турғунбоевнинг хизматларига "Пахтакор" томонидан жиддий қизиқиш мавжуд. Клуб аллақачон футболчи билан оғзаки музокараларни бошлаб юборган. Бироқ футболчи ҳали якуний қарорга келгани йўқ. Ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган "Навбаҳор" раҳбарияти эса Турғунбоевни жамоада олиб қолиш учун курашмоқда.

Бу борада Турғунбоевнинг ўзига мурожаат қилдик ва футболчи кейинги фаолияти ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:
- "Тўғриси, ҳали якуний қарорга келганим йўқ. Айни пайтда "Пахтакор" томонидан қизиқиш мавжуд. Аммо биз ҳеч қандай келишувга эришганимиз йўқ. Шунингдек, "Навбаҳор" ҳам мени қўйиб юбормоқчи эмас. "Навбаҳор"да қоламанми? Ҳозирча аниқ бир нарса дея олмайман. Ўйлаб кўрмоқчиман", - деди Азиз Турғунбоев.


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" жамоаси ўтган мавсумда ҳам мазкур футболчининг хизматларига қизиқиш билдирганди. Аммо якунда Турғунбоев Наманганда қолишни маъқул кўрганди. Бу йили эса футболчи қандай қарорга келишини яқин вақт ичида билиб оламиз. Айни пайтда футболчи бу борада яхшилаб ўйлаб кўрмоқчи.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика