UZ

Сўнгги янгиликлар

08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  0 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  2 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  30 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  54 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  230

Тимур Кападзе Англияга боради Янгиликлар

Тимур Кападзе Англияга боради

Кеча "90minutuz" подкастининг навбатдаги сони футбол мухлислари эътиборига ҳавола қилинди.

Подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашевнинг инсайдига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимр Кападзе яқинда Англияга сафар уюштиради.

"Навбатдаги инсайд – Тимур Кападзе "Манчестер Сити" ўйинини томоша қилиш учун Англияга бормоқчи. Айни пайтда виза масалалари ҳал этилмоқда. Абдуқодир Ҳусанов ўйнамаган тақдирда, у билан гаплашиб, руҳан кўнглини кўтаради. Эсингизда бўлса, бу ишни Абрамов қиларди. У эринмасдан Санжар Турсуновни ўйинини кўриш учун Нижний Новгородга, Виталий Денисовнинг ўйинини томоша қилиш учун Днепрга борарди. Ўзи шунақа бўлиши керак-да", – деди Юлдашев.

Даврон Файзиевнинг қўшимча қилишича, Тимур Кападзе мавсум оралиғида ўзбек клубларининг ўртоқлик ўйинларида бўлди, бундан ташқари, йўл-йўлакай легионерларнинг учрашувларини ҳам кузатиб қайтди.


"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Эслатиб ўтамиз, ЖЧ 3-саралаш босқичи доирасидаги БАА – Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни 21:00 га белгиланган. Учрашув 15 минг томошабинга мўлжалланган "Ал Наҳайён" стадионида ўтказилади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика