UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  1 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  1 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  34 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  4 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  5 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  19 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  2 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  2 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  15

Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..." Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – ОКМК (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин қандай таассурот қолдирди? Ҳар ҳолда ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилдингиз.

- Бугун ғалаба қозонишни уддаладик, ғолиб чиқмасак бўлмасди. Сабаби, рақобатчиларни узоқлаштириб юборардик. Омад бизга кулиб боқди.

- "Бунёдкор"нинг сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсиз натижаларига асосий сабаб нимада? Жамоа Суперлигада кетма-кет икки ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

- Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти. Сабаби, биз ғалаба қозонишга ўрганиб қолдик. Яхши жамоага айланаётганимизни сезяпмиз. Аммо барибир қийинчиликлар учрайди, чунки кўпгина футболчилар жорий мавсумдан бошлаб "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўйин сифатини оширадиган жиҳатларимиз бисёр. Кўп нарса рақибга ҳам боғлиқ. Масалан, ОКМК бу турдан аввал 1-ўринда бораётганди, уларни мағлуб этиш истаги эса бизга мотивация берарди. 

- Бундан бир неча тура аввал "Қизилқум"га қарши ўйинда майдондан четлатилгандингиз. Жамоа сардорига қизил карточка кўрсатилиши унга қўшимча руҳий босим юклаши табиий. Бундай қийин ҳолатдан қандай қилиб чиқиб кета олдингиз?

- Руҳий тушкунликдан чиқиш қийин бўлди. Менимча, ўша вазиятда четлатишга асос йўқ эди. Майли, ҳакамлар турлича талқин қилишади. Шу боис, изоҳ беришга ҳожат йўқ. Ҳамма билиб турганди нима бўлаётганини. "Қизилқум"да ҳам ўйнаганман, тизимни биламан. Келаси сафар сал ақллироқ бўламиз. "Қизилқум" билан ўйинда очко йўқотилиши менинг айбим эди. Жамоа ўшанда қийин аҳволга солиб қўйдим. 

- Бошқа жамоа футболчилари билан суҳбатлашганимизда, улар чемпионлик учун даъвогарлар сафида "Бунёдкор"ни тилга олишмаяпти. Бунга қанчалик ҳақиқатга яқин? "Қалдирғочлар"га чемпионлик йўлида қайси жамоалар рақобатчилик қилиши мумкин?

- Уларнинг ўз фикри бор. Биз эса ўйиндан ўйинга ғалаба илинжида майдонга чиқамиз. Йил сўнгида ҳисоблашамиз. Майли, бизни ҳисобга олишмасин. Ҳисобга олса бизга қўшимча босим юкланади. Бунга аҳамият бермаймиз. 

- Бугунги ўйиндан бироз йироқлашамиз. Европа Чемпионлар лигаси финалига чиқиш учун қайси клубларни даъвогар деб ҳисоблайсиз?

- Менимча, ҳамма кутган жамоалардан бири финалга чиқа олмайди. Балки "Интер"ни финалда кўрармиз. Сабаби улар яқинда ҳам ҳал қилувчи ўйинда "Манчестер Сити" билан тўқнаш келганди. Ўшанда ҳам ҳеч ким италияликларни финалгача боришини кутмаганди. Очиғи, аниқ тахмин айта олмайман. Ҳеч бир жамоани фаворит деб ҳисобламайман. 

- Клуб мухлисларига тилакларингиз...

- Бугун улар яхши қўллаб-қувватлашди. Биз буни ҳис қиляпмиз. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. Биз бундан-да яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
01 май 07:39:23
Bekhzod
Кодиржон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Стадионга нари борса 1ярим 2минг томошабин кирди бунедкорчилар мухлисларимиз девобтими уша тушгвн ярмидан купи олмаликдан келди бунедкорда мухлис бор еканми бор булсаям академия болари футболчиларди кариндош якинлари шулани мухлис деб хисоблисанми темурбой санлага чемпионлик учун нон йук манимча
Узини жамоанг хакида кайгургин нма класан осилиб бошкаланикига, сан билмаган канчадан канча мухлислари бор Бунёдкорни! Узингча акиллисан санга тегишли мавзумасми кириб укиб нма класан нма ишинг бор бошка жамоалар билан
   
29 апр 20:55:30
Artur1801
Бу гапи билан барсани финалга чиқолмайди демоқчими. Манимча барса анча кучли бу йил
   
29 апр 16:02:23
Timur Nazarov
Кодиржон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Стадионга нари борса 1ярим 2минг томошабин кирди бунедкорчилар мухлисларимиз девобтими уша тушгвн ярмидан купи олмаликдан келди бунедкорда мухлис бор еканми бор булсаям академия болари футболчиларди кариндош якинлари шулани мухлис деб хисоблисанми темурбой санлага чемпионлик учун нон йук манимча
1,5-2 минг мухлис кирмайди бунёдкорга
   
29 апр 15:42:11
ISM -1964 NAVBAHOR
Мана шу темир хужа деганлари..утган мавсумларда навбахорда уйнаб ..хеч нарса кила олмаган эди..факат вакт утказишга юрганга ухшарди..гол ура олмаган..мана энди бунедкорда кимсан .. каманда капитани булибди..уни устига голлар уряпди. Навбахорда уйини чикмаганми еки босим кучли булганми..узига аен..
   
29 апр 15:15:39
Кодиржон
Стадионга нари борса 1ярим 2минг томошабин кирди бунедкорчилар мухлисларимиз девобтими уша тушгвн ярмидан купи олмаликдан келди бунедкорда мухлис бор еканми бор булсаям академия болари футболчиларди кариндош якинлари шулани мухлис деб хисоблисанми темурбой санлага чемпионлик учун нон йук манимча
   
29 апр 11:59:20
Bobur Matyoqubov
Menimcha Arsenal chepion boladi va asosiy davogar jamoa
   
29 апр 11:58:04
Bobur Matyoqubov
Menimcha Arsenal chempion boladi
championat.asia
Яндекс.Метрика