UZ

Сўнгги янгиликлар

15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  7 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20

Суперлига йўлланмаси ҳал бўладиган ўйинлар “Пахтакор” ва “Локомотив” стадионларида бўлиб ўтади Янгиликлар

Суперлига йўлланмаси ҳал бўладиган ўйинлар “Пахтакор” ва “Локомотив” стадионларида бўлиб ўтади

Про лига ҳамда Суперлигада 2018 йилги мавсум ўз ниҳоясига етди.

Энди Суперлигада қуйи ўринларни эгаллаган ва Про лигада юқори ўринлардан жой олган жамоалар ўртасида келаси мавсумда Суперлигада иштирок этиш имконини берадиган 2 та йўлланма учун ўтиш ўйинлари бўлиб ўтади.

"Машъал" Суперлигада 11-ўринни эгаллаган “Сўғдиёна” жамоасига қарши плей-офф баҳсида майдонга тушса, “Истиқлол” Суперлигада 10-ўриндан жой олган АГМК жамоасига қарши плей-офф ўйинида Суперлига йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

Ушбу учрашувлар олдин хабар берганимиздек, 3-4 декабрь кунлари ўтказилади. “Сўғдиёна” – “Машъал” баҳсига “Пахтакор” стадиони мезбонлик қиладиган бўлди. АГМК – “Истиқлол” ўйини эса “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Плей-офф учрашувлари учун айни пайтда юртимизда энг яхши ҳолатдаги майдонга эга бўлиб турган стадионлар танланди.



ПЛЕЙ-ОФФ
3 декабрь, душанба, 14:00
Тошкент. “Пахтакор” стадиони
“Сўғдиёна” – “Машъал”
 
4 декабрь, сешанба, 14:00
Тошкент. “Локомотив” стадиони
АГМК – “Истиқлол”


П.С. Кеча ПФЛ ушбу ўйинлар ОКМК ва "Локомотив" стадионларида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берганди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика