UZ

Сўнгги янгиликлар

00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  0 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   33 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  220 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6

Суперлига. "Қизилқум" - АГМК. Превью Янгиликлар

Суперлига. "Қизилқум" - АГМК. Превью

АГМК 29 март куни Навоий шаҳрида Суперлига 2-турида "Қизилқум"га қарши баҳс юритади.

Навоий шаҳри жамоасига қарши шу кунга қадар ўзаро ўтказилган ўйинлар сони 24тани ташкил этади. Умумий статистика бўйича ҳозирда тенглик акс этган. Ўтказилган учрашувлардан 10тасида АГМК ва яна шунчасида "Қизилқум" ғалаба қозонган, 4 ўйин дуранг билан якунланган. Қизиқ томони, ҳар икки жамоанинг 10 ғалабасидан биттаси сафарда қайд этилган. Дуранглар ҳам тенг иккига бўлинган. Иккитаси Олмалиқда ва яна иккитаси Навоийда.

Ўзаро ўйинларда жамоалар таркибида кўплаб футболчилар майдонга тушган. Бу кўрсаткич АГМКда 120 нафарни ташкил этса, "Қизилқум"да 128 нафар. Энг кўп АГМКга қарши Шерали Жўраев навоийликлар шарафини ҳимоя этган 18 ўйин. АГМК таркибида Зоҳир Пиримов 19 марта элитада дебютини ўтказган собиқ жамоасига қарши майдонга тушган.

Ўзаро ўйинларда ҳар икки жамоа таркибида фаолият олиб борган ва гоҳ у, гоҳ бу жамоа шарафини ҳимоя этган футболчилар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Улар Аваз Агалиев, Тимур Айзаттулов, Руслан Вагапов, Андрей Власичев, Обид Жўрабоев, Шерали Жўраев, Отабек Зокиров, Неманья Йованович, Тимур Кагиров, Георги Квесиешвили, Шавкат Муллажонов, Акмал Рустамов, Ғулом Ўрунов, Собир Усмонхўжаев, Дониёр Усмонов, Павел Харчик, Жасур Ҳасанов, Самандар Шодмоновлардир. Бу рўйхатдан 2-тур якунлангач, Санъат Шихов ҳам жой олиши мумкин.



Яна бир қатор ҳар икки жамоада тўп сурган футболчилар бор, аммо улар ўзаро ўйинларда ҳар икки қарама-қаршиликда майдонга тушишмаган.

Тўпурарлар рўйхатида АГМК таркибида энг кўп гол уришга эришган Мўйдин Мамазулумов биринчи бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 7 гол бор. "Қизилқум" таркибида АГМК дарвозасини энг кўп ишғол этган Баҳриддин Ваҳобов ва Неманья Йованович ҳисобида 3тадан гол бор. Ўзаро ўйинларда бир марта хеттрик қайд этилган. Носир Отақўзиев АГМК сафида 2010 йилги мавсумда бунга эришган.

АГМК томонидан урилган 40 голдан биттаси, автогол бўлиб у Асқар Муҳиддиновга тегишли. Шунингдек, 2 гол пенальтидан амалга оширилган. "Қизилқум"нинг 34 голидан 4таси пенальтидан урилган.



Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси билан меҳмонда ўтган ўйинлар статистикаси:
ҚИЗИЛҚУМ - АГМК - 2:0 (2:0)
19.04.2008. 6 тур. 3150 томошабин.
Ҳакам:
Саидов Рустам - 8,5
Голлар: Исоқов Умид, 23, 38
Четлатиш: Раимов Мирғолиб, 55 (АГМК)
------------------------------
ҚИЗИЛҚУМ - ОЛМАЛИҚ - 0:1 (0:0)
11.04.2009. 5 тур. 4252 томошабин.
Ҳакам
: Рубаков Олег - 8,5
Гол: Усмонхўжаев Собир, 89
------------------------------
ҚИЗИЛҚУМ - ОЛМАЛИҚ - 1:0 (1:0)
22.05.2010. 10 тур. 3621 томошабин.
Ҳакам
: Цейтлин Владислав - 9
Гол: Лисюк Антон, 23
------------------------------
ҚИЗИЛҚУМ - ОЛМАЛИҚ - 3:3 (1:3)
27.06.2011. 13 тур. 3762 томошабин.
Ҳакам:
Зайлобиддинов Султон - 8,4
Голлар: Одибе Эммануэль Окечукве, 34-пен., Вахобов Бахритдин, 58, Николаев Алексей, 67 -
Эргашев Исроил, 12, Мамазулумов Муйдин, 30, 40
------------------------------
ҚИЗИЛҚУМ - ОЛМАЛИҚ - 2:1 (1:1)
06.10.2012. 22 тур. 3503 томошабин.
Ҳакам:
Толибжонов Олим
Голлар: Шихов Санъат, 39, Ўрунов Ғулом, 65 - Полвонов Зафар, 43
------------------------------
ҚИЗИЛҚУМ - ОЛМАЛИҚ - 4:2 (1:0)
03.11.2013. 25 тур. 4812 томошабин.
Ҳакам
: Рўзиев Ҳасан
Голлар: Холиқов Алишер, 13, Санаев Руслан, 68, Усмонов Азиз, 88, Тўраев Зафар, 89- пен. -
Муҳиддинов Асқар, 58 ўз дарвозасига, Абибуллаев Дилявер, 90+1
------------------------------
ҚИЗИЛҚУМ - ОЛМАЛИҚ - 3:2 (0:1)
12.09.2014. 19 тур. 9853 томошабин.
Ҳакам:
Намозов Бахтиёр - 9,1
Голлар: Бойматов Элдор, 63, Квесиешвили Георги, 88, 90+1 - Абибуллаев Дилявер, 9, Полвонов Зафар
------------------------------
ҚИЗИЛҚУМ - ОЛМАЛИҚ - 3:1 (2:1)
19.09.2015. 22 тур. 7817 томошабин.
Ҳакам
: Пислегин Дмитрий - 7,2
Голлар: Деркач Андрей, 17, Вахобов Бахритдин, 37, Холматов Сарвар, 90+4 - Туропов Диёр, 22
------------------------------
ҚИЗИЛҚУМ - ОЛМАЛИҚ - 2:1 (0:1)
02.04.2016. 3 тур. 10178 томошабин.
Ҳакам:
Толибжонов Олим - 8,2
Голлар: Шевченко Вячеслав, 50, Юнусов Ильхом, 83 - Пиримов Зоҳир, 7
Четлатиш: Амонов Арслонмурод, 82 (Олмалиқ)
------------------------------
ҚИЗИЛҚУМ - ОЛМАЛИҚ - 2:2 (0:1)
22.09.2017. 22 тур. 3254 томошабин.
Ҳакам:
Эрматов Равшан - 9
Голлар: Шодмонов Самандар, 60, Баҳриддинов Акром, 80 - Касминин Владислав, 13, Йелич Игорь, 70
------------------------------
ҚИЗИЛҚУМ - АГМК - 3:0 (1:0)
30.04.2018. 9 тур. 10453 томошабин.
Ҳакам:
Эрматов Равшан
Голлар: Йованович Неманья, 36-пен., Геворкян Артур, 62, Григалашвили Элгужа, 86
------------------------------
ҚИЗИЛҚУМ - АГМК - 2:1 (1:0)
23.10.2018. 27 тур. 4562 томошабин.
Ҳакам:
Шукуруллаев Акобирхўжа
Голлар: Григалашвили Элгужа, 36, Нагаев Иван, 68 - Мурзоев Камолиддин, 90+1

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика