UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  0 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  1 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  6 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  6 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  3 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0

Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа" Янгиликлар

Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"

Мираброр Усмонов хотира турнири доирасида Саудия Арабистони U-23 ҳамда Япония U-23 (1:5) учрашувидан сўнг японияликлар ҳужумчиси Шусуке Фуруя ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзгача ҳайрат оғушидаман. Сабаби бугунги ўйин мен учун биринчиси эди, шунинг учун бироз асабийлашдим ва ўйиним ўзим кутгандек бўлмади. Аммо танаффусдан сўнг иккинчи бўлимда ўз суръатимни топиб, кўплаб яхши вазиятлар ярата олдим деб ўйлайман. Олдинда яна бир ўйин бор, шу боис, жамоага кўпроқ мослашиб, дадилроқ ҳаракат қилишни хоҳлардим.

Кейинги ўйин Ўзбекистонга қарши бўлади. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа ҳисобланади, шунинг учун биз прессинг қилишимиз, шу билан бирга мустаҳкам ҳимояланишимиз керак. Қолаверса, тўпни йўқотмаслигимиз муҳим аҳамиятга эга. Кейинги икки кун давомида кучли меҳнат қилиш ва яхшилаб тайёргарлик кўришимиз керак", деди Фуруя.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги учрашув 28 июль куни бўлиб ўтади.

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика