UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Қандай қилиб? МЮ футболчи сотмай туриб 28,4 миллион евро ишлади  1 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  1 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  2 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  9 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  87 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4

“Шўртан” ПФК – чорак асрга бир қадам! Янгиликлар

“Шўртан” ПФК – чорак асрга бир қадам!

Теглар :  Шўртан
Бугун, 7 ноябрь куни, “Шўртан” профессионал футбол клуби ўзининг 24 йиллик ёшини қарши олмоқда.

Барчага маълумки, 1994 йилда ташкил этилган “Шўртан” клуби орадан ўтган давр мобайнида мамлакатимиз ва Осиё футболида ўзига яраша из қолдиришга муваффақ бўлди.
Жумладан, жамоа 2004 йили Ўзбекистон биринчи лигасида энг юқори поғонани эгаллади ҳамда шу муносабат билан 2005 йили олий лигада дебют қилди. Биринчи лига ғолиблигига “Шўртан” иккинчи маротаба 2014 йили ҳам эришди.

2010 йилги мавсум жамоа учун анча эсда қоларли тарзда кечди. “Оқ бўрилар” мамлакат кубоги финалигача етиб келишди. Олий лига мусобақасида эса ўз тарихларидаги энг юқори – 4-ўринни банд этишди. Бунинг меваси ўлароқ, Ғузор жамоаси кейинги мавсумда халқаро аренада ўз дебютини нишонлади. ОФК кубоги-2011 турнирида “Шўртан” 1/8 финалгача юриш қилди.

Клуб музейи 2015 йили яна бир соврин билан бойиди – ғузорликлар ЎзПФЛ кубогида ғолибликни қўлга киритишди.

Жамоа бугунги кунда Ўзбекистон Про-лигасида тўп сураётган бўлишига қарамай, “Шўртан”дек ўзига хос ва мос клубни юртимиз футбол шайдолари ҳар доимгидек баланд ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олишади. “Шўртан”нинг ашаддий ишқибозлари эса жамоани ҳар қандай ҳолатда ҳам ардоқлашади ва севишади.

Умид қиламизки, жамоамизнинг навбатдаги муваффақиятларини мухлисларимиз узоқ кутиб қолишмайди. Улар бизни мунтазам равишда қўллаб-қувватлашмоқдами, демак, биз ҳам яқин вақт ичида уларни юксак натижаларимиз билан хурсанд қилишга мажбурмиз.

Қадрли ва азиз мухлисларимиз, 24 йилдан буён “Шўртан” билан ёнма-ён, елкама-елка туриб келаётганингиз учун Сизга чуқур МИННАТДОРЧИЛИГИМИЗНИ изҳор қиламиз! Ҳамма-ҳаммага раҳмат!

Алоҳида ТАШАККУРНИ эса жамоамиз тузилган илк кундан бошлаб, яъни 1994 йилнинг 7 ноябридан берибизга яқиндан ғамхўрлик қилиб келаётган, клубни бир зумга ҳам эътиборсиз қолдирмайдиган бош ҳомийимиз – “Шўртаннефтгаз” МЧЖга билдириб қоламиз!

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика