UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  2 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  4 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  11 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  19

Ширер: "Кепа миллионлаб инсонлар кўз ўнгида ўз мураббийини аҳмоққа чиқарди" Янгиликлар

Ширер: "Кепа миллионлаб инсонлар кўз ўнгида ўз мураббийини аҳмоққа чиқарди"

Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алан Ширер "Челси" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги Англия лига Кубоги финалида Кепа Аррисабалага билан содир бўлган воқеа ҳақида фикр билдирди.

Баҳс якунланишига бир неча дақиқа қолганида бош мураббий Маурицио Сарри Аррисабалага ўрнига Вилли Кабальерони туширмоқчи бўлди, аммо табло кўтарилганига қарамай, Кепа майдонни тарк этишни истамади. Натижада италиялик мутахассис ғазаб билан сув идишни ерга отди ва трибунаости йўлакчасига йўл олди. Бир неча сония ўтиб мураббий майдонга қайтди. Пенальтилар сериясида "Манчестер Сити" ғалабага эришди.

"Менга Саррининг Кабальерони майдонга тушириш ғояси ёқди. Чунки Вилли "Сити"да ўйнаган ва улар қайси томонга зарба беришини билар эди. Бу "Челси"нинг устун томони бўларди. Бироқ Кепа майдонни тарк этишни истамади, жин урсин, Сарри посбонни хоҳлаганча ҳақорат қилиши мумкин эди.

Ҳамма гап ҳурматда, Кепа миллионлаб инсонлар кўз ўнгида ўз мураббийини аҳмоққа чиқарди. Бу воқеа Сарри катта босим остида ва истеъфо арафасида рўй берди. Бу мутахассис учун қимматга тушиши мумкин" - дейди Ширер.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика