"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр

Alisher Ostonov
27 июл 2025, 15:23
"Реал" уч футболчининг кетишини кўриб чиқмоқда.

Мадридликлар Родриго, Ферлан Менди ва Давид Алабани сотиб юборишга тайёр.

Манбага кўра, тушган пуллар ярим ҳимоячи сотиб олишга йўналтирилади.

Бундан ташқари, "Реал" ярим ҳимоячи Дани Себальос ва форвард Эндрикни таркибда сақлаб қолиш мақсадга мувофиқлигига шубҳа қилмоқда.

Мадрид клубига ёзда Хаби Алонсо келди. Клуб янги мутахассис қўл остида бир нечта трансферларни амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: as.com