UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  1 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  5 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  9 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2

Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди? Янгиликлар

Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?

Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси бугун "Mirabror Usmanov Cup-2025" доирасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан тўқнаш келади.

"Ўртоқлик учрашувлари бўлса ҳам ушбу мусобақага жиддий эътибор қаратганмиз. Эртанги учрашувда ғалаба қозониш учун боримизни берамиз. Ўзбекистон билан сўнгги Осиё Кубокларида тўқнаш келган эдик ва келажакда ҳам ушбу жамоа билан ўйнаймиз.

Ўзбекистон анча кучли терма жамоа. Эртанги ўйин қизиқарли бўлишини кутяпман. Биз ушбу мусобақа орқали ўз мақсадларимиз сари қадам қўйишда давом этишни мақсад қилганмиз" - дея фикр билдирди "Ал-Ула" футболчиси Файсал Ал Асмари.


"Ёзги танаффусдан сўнг яна майдонга қайтдик ва Ўзбекистонга қарши учрашувга тайёргарлик кўришда давом этяпмиз. Кўпчилик футболчилар ўз клублари билан мавсум олди йиғинларда иштирок этишмоқда. Энди эса биз терма жамоа йиғинига келиб қўшилдик.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон ва Японияга қарши ўйнаймиз. Осиё "гигант"лари. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, биз яқиндагина клубларимиз билан йиғинда эдик. Энди эса ушбу мусобақада имкон қадар яхшироқ иштирок этишга ҳаракат қиламиз" - дея фикр билдирди жамоа сардори ва "Неом" клуби аъзоси Муҳаммад Ал Давсари.


Эслатиб ўтамиз, "Mirabror Usmanov Cup-2025" мусобақасидан ўрин олган Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 учрашуви бугун соат 20:00да "ЖАР" стадионида бўлиб ўтади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
22 июл 15:07:31
Муроджон Болтабойов
Норчаев нечига кирди 23 тортмедими
   
22 июл 12:21:03
NEWS 24
Norm raqiblar yaxshi sinov bu joyda ruhiyat asosiy planga chiqadi
championat.asia
Яндекс.Метрика