Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин
29 июл 10:54
Янгиликлар
Германия клуби 25 ёшли футболчини тўлиқ сотиб олиш бўйича иш олиб бормоқда. Жамоа собиқ футболчисини ортга қайтариш учун "Манчестер Юнайтед"га 18-20 миллион евро беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Санчо "Боруссия" сафида 2017-2021 ва 2023-24 йилги мавсумларда тўп сурган. Англиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсум ижара асосида "Челси"да ҳаракат қилди. У 42 та учрашувда 5 та гол урди ва яна 10 та голга ассист бўлганди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар