UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:0 (матнли транлсяция)  14 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  65 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  8 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  14 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  52 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4

Самвел Бабаян: "Бугун омадсиз ҳодисалар сабабли ғалаба қозона олмадик" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бугун омадсиз ҳодисалар сабабли ғалаба қозона олмадик"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан сўнг "лочинлар" бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Дастлабки уч турни ўтказиб олдик ва биз билан рўй бериши мумкин бўлган барча омадсиз ҳодисалар шу учта Ўйин давомида рўй берди. Кутилмаган голлар урилди. Футболчи бошини билан зарба берди ва тўп ноёб траектория орқали дарвозамиздан жой олди. Чемпионат энди бошланди ва ҳали олдинда ўйинлар кўп. Сабрли бўлишимиз керак. Ўйин сифати, хоҳиш, мотивация ҳаммаси жойида, аммо кутилмаган ҳодисалар рўй бермоқда. Хавфли вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз ва йўқ жойдан гол ўтказиб юбормоқдамиз. Олдинда кичик танаффус бор ва танаффус жараёнида барчасини таҳлил қилиб чиқамиз. Ўйин ҳақида гапиргим келмаяпти. "Бунёдкор"ни ҳурмат қиламан, бироқ бундай даражадаги жамоаларни мағлуб этишимиз керак.

- "Бунёдкор"да мураббийлар ўзгариши рўй берди ва кўпинча бундай ҳолатларда ўзгаришлар натижага ижобий таъсир қилади. Бугунги "Бунёдкор"нинг қаршилиги сизни қай даражада ҳайрон қолдирди?

- Ҳа, "Бунёдкор"да ўзгаришлар рўй берди. Бугунги учрашувда улар тўлиқ янги таркиб билан майдонга тушишди. Ўтган икки учрашувда ҳам "қалдирғоч"лар ёмон ўйнашмади, аммо ҳимоядаги хатолар сабабли жамоа кўп гол ўтказиб юбораётган эди. Бугун эса умуман бошқа футболчилар майдонга тушишди. Янги футболчилар эса бизга нотаниш. Биринчи бўлимда кўпроқ босим қилишимиз керак эди, сабаби рақибимиз таркибидаги футболчилар ёш. Танаффусдан сўнг, босимни кучайтирдик ва иккита гол урдик. Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик. "Бунёдкор"нинг мисоли, маҳаллий мутахассисларга ишонишда давом этишимиз кераклигини кўрсатиб берди. Янги мураббий жамоани бугунги учрашувга яхши тайёрлаганини кўрдингиз. "Бунёдкор" ўз академияси билан машҳур. Бугун майдонга тушган ёш футболчилар буни исботлашди. "Бунёдкор"га "респект" айтаман.



Рейтинг: -51   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика