UZ

Сўнгги янгиликлар

01:12"Эшитдик-да". Роналдиньо Тошкентга келади!  0 00:58ПСЖ 40+15 млн евролик трансферни амалга оширди  0 00:10"Манчестер Сити" "Палермо"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказмоқда, Ҳусанов биринчи бўлимда ҳаракат қилди (онлайн ҳисоб)  14 00:03"Барселона" Иньигонинг кетишини эълон қилди. Ҳимоячи "Ал Насср"га ўтмоқда  0 23:25Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"  0 22:49Ўртоқлик ўйинлари. МЮ пенальтилар сериясида "Фиорентина"дан устун келди, "Милан" "Лидс" билан дуранг ўйнади, "Арсенал" "Атлетик"ни таслим этди, "Рома" ва "Атлетико" эса инглиз клубларини мағлуб этди  1 22:33Риза Айвазов Мўғулистон клубига ўтди  5 22:11"Ньюкасл" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 21:37"Реал" собиқ футболчиси Эден Азар ПСЖга ўтиши мумкин эди  0 21:10Расман: Достон Турсунов Гонконг клубига ўтди  2 20:30"Ал Насср" Коман учун "Бавария"га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3 20:01Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезиядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Меданга йўл олди. Таркиб маълум  3 19:06"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?  11 19:00"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади?  19 18:17Суперлига 17-тур рамзий терма жамоаси  2

Рустам Мирсодиқовни табриклаймиз! Янгиликлар

Рустам Мирсодиқовни табриклаймиз!

Бугун “Металлург” футбол клубининг собиқ бош мураббийи Рустам Мирсодиқов 65-баҳорини қаршиламоқда.

Биз устоз Рустам Тўхтамуродовични юбилей санаси билан барча бекободлик мухлислар номидан, клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда ўйинчилари номидан самимий табриклаймиз. У кишига узоқ умр, сиҳат саломатлик, оилавий тинчлик хотиржамлик тилаймиз. Ҳамиша фарзандлар ва неваралар камоли, шодлик ва қувончини кўриб юришларини тилаймиз.

“Металлург” жамоаси кучлилар сафида биринчи марта Рустам Мирсодиқов раҳбарлигида энг яхши натижасини 2002 йилда қайд этган бўлиб, жамоа 5-ўринни эгаллаганди. Жамоа ўтган мавсум ана шу муваффақиятини такрорлаб, устозни яна бир бор хурсанд этганлиги табиий. Рустам Тўхтамуродович “Металлург” клубини энг кўп бошқарган мураббий саналади. У кишининг раҳбарлигида Бекобод шаҳри жамоаси 11 йил Ўзбекистон миллий чемпионати, олий лига баҳсларида иштирок этган. Шу йиллар давомида жамоа Р.Мирсодиқов бош мураббийлиги остида 310 та ўйинда майдонга чиқиб, 113 та ўйинда ғалаба нашидаси сурган. 62 учрашувда эса “Металлург” рақиблари билан дуранг ўйнаган ва 401 очколи бўлган. Жамоа деярли кучли ўнталикни тарк этмаган, бир марта бешинчи, икки мартадан олтинчи, еттинчи ва саккизинчи ўринларни эгаллаган.

Ўзбек футболи мураббийлиги соҳасида ўзига хос ўрин тутувчи Рустам Мирсодиқов “Пахтакор”, МҲСК, “Дўстлик” жамоалари билан Ўзбекистон чемпиони бўлган. Клублардаги муваффақияти боис Рустам Мирсодиқов 1997-98 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган. 1997 йилги мавсумда “Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи” сифатида эътироф этилган.

Бугунги кунда фарзандлар қуршови, оила даврасида умргузаронлик қилаётган устоз – Рустам Тўхтамуродовични яна бир бор муборак 65 ёшлари билан самимий табриклаймиз!


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика