UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  0 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  2 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  3 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1 08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  2 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  5 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  30 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  11 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3

"Реал"да бугун мураббий ўзгаради: Солари истеъфоси ва Зидан тайинлови яқин Янгиликлар

"Реал"да бугун мураббий ўзгаради: Солари истеъфоси ва Зидан тайинлови яқин

Хориждаги турли нашрлар "Реал"да бугун катта ўзгаришлар руй бериши ҳақида бонг урмоқда.

"El Chiringuito" нашри хабарига кўра, Зинедин Зидан "Реал" бошқарувини яна ўз қўлига олади. Маълум бўлишича, яқин соатлар ичида "Реал" Сантьяго Соларини истеъфога чиқаради.

Қайд этилишича, Тошкент вақти билан соат 21:00да "Реал" Соларига чиқиш эшикларини кўрсатади. Унинг ўрни эса жамоанинг ўтган мавсумдаги бошқарувчиси бўлган Зидан билан тўлдирилиши айтилмоқда. Бунга қадар жамоага Жозе Моуринью ҳам қайтарилиши ҳақида хабарлар чиққанди. "El Pais" нашри эса Зидан "Реал"га қайтмаслигини билдирганди.

Бироқ "El Chiringuito" нашри Зинедин Зидан яқин соатлар ичида "Реал" бош мураббийи сифатида таништирилиши ҳақида ёзмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши ҳақидаги илк хабарни ҳам айнан мазкур  "El Chiringuito" нашри эълон қилганди.

Маълумот учун: Зинедин Зидан қўл остида "Реал" кетма-кет 3 маротаба ЕЧЛ бош соврини қўлга киритиб рекорд қўйганди.

Жаҳонга машҳур "Squawka" нашри Зидан қўл остида "Реал" жами 149 ўйин ўтказиб, 104 маротаба ғалаба қозонгани ва 9та соврин ютганини эсламоқда. "Реал" Зизу бошқарувида 29 дуранг ва 16 мағлубият қайд этган. "Реал" франциялик мутахассис қўл остида 149 ўйинда 393та гол урган.

Солари бошчилик қилаётган жамоа эса ўтган ҳафтада ЕЧЛ нимчорак финалида "Аякс" томонидан икки ўйин натижасига кўра мусобақадан чиқарилиб юборилди. Шунингдек, қироллик клуби Испания Кубогида "Барселона" тўсиғидан ўтолмади. Испания чемпионатида эса айни пайтда пешқадамдан 12 очко ортда қолаётган "Реал" 51 очко билан 3-поғонада бормоқда.

Рейтинг: +71   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика