УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади

Khoja
1 авг 2025
УEФА назорат ва тартиб-интизом қўмитаси Чемпионлар лигаси финалидан кейин ПСЖни жаримага тортди.

Бу ҳақда УEФА матбуот хизмати хабар берди.

Парижликлар футбол майдонига мухлисларнинг пайдо бўлгани ва пиротехника отгани учун 100 минг евро жаримага тортилди. 

Шунингдек, ПСЖ мухлислари стадионга нарса отгани учун 30 минг, УEФА обрўсига путур етказгани учун 10 минг, шунингдек, стадионга етказилган зарар учун 8 минг тўлаши керак.


KhojaМуаллиф
Манба: skysport