"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади
01 авг 09:03
Янгиликлар
"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади
Испания клуби раҳбарлари "ушбу Африка давлатида маданият ва спорт инновацияларини илгари суриш"га қаратилган 44 йиллик келишувга эришди.
Маълум қилинишича, каталониялик мутахассислар Конгода спортни ривожлантириш учун ўз ишланмалари ва услублари билан ўртоқлашади. Африка давлатида бир вақтнинг ўзида бир нечта спорт турлари: футбол, баскетбол, гандбол ва бошқа кўплаб спорт турлари бўйича ёш спортчилар учун бир қатор ўқув-машғулот лагерлари бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, "Барселона"нинг барча профессионал жамоаларининг машғулот формаларида кейинги тўрт мавсум давомида – 2028/29-йилги мавсум охиригача R.D. Congo – Cœur d’Afrique ("Конго ДР – Африка юраги") логотипи акс эттирилади. Бунинг учун Конго ДР ҳукумати шартноманинг бутун муддати учун 44 миллион евро тўлайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар