UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  0 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  5 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  9 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2

"Реал" Моуринью билан боғланди Янгиликлар

"Реал" Моуринью билан боғланди

Теглар :  Жозе Моуринью
"Реал" раҳбарияти жамоа собиқ устози Жозе Моуриньюни қайтариш ҳақида ўйлаб қолди.

Маълумотларга кўра, "Реал" португалиялик билан уни қайтариш борасида боғланган. Буни "Қироллик клуби" вице-президенти Хосе Анхель Санчес хоҳламоқда.

Моуриньюнинг "Манчестер Юнайтед"даги ҳолати оғир ва у истеъфога чиқиши мумкин. Мутахассис клубини ўз хоҳиши билан тарк этмоқчи эмас, акс ҳолда у 30 млн евродан қуруқ қолади.

Португалияликнинг шартномаси МЮ томонидан бекор қилинса, мураббий 60 млн евро (Моуриньюнинг битим охиригача оладиган пули) олади. Агар ўзи клубдан кетса, бор-йўғи 30 млн евро билан жамоани тарк этади.

"Реал"ни бошқариш учун асосий номзодлар Антонио Конте ва Жозе Моуринью. Ёзда Серхио Рамос Контега қарши чиқиб, жамоага Хулен Лопетеги кераклигини айтган эди.

Раҳбарият бу сафар футболчилар билан ҳисоблашмоқчи эмас. Хулен Лопетеги клубни тарк этса, "Кастилья" устози Сантьяго Солари жамоани вақтинча бошқариб туриши мумкин.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика