

Турк клуби бош мураббийи Жозе Моуринью ёзги трансферлар ойнаси вақтида Кайл орқали жамоасини кучайтириш ниятида. Португалиялик мураббий Кайл Уокер жамоага келадиган бўлса, 3 марказий ҳимоячи ва икки қанот ҳимоячисини олдинроққа чиқаришни ният қилган.
Уокернинг "Сити" билан шартномаси яна бир мавсум давом этади. 2017 йилда "шаҳарликлар" таркибига борган Уокер АПЛда 6 марта ғолиб бўлди. У ўтган мавсумни ижара асосида "Милан"да ўтказди.



