UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  36 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  8 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  7 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  3 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  7 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  4 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  3

“Навбаҳор”: Қримдаги сўнгги баҳсда ҳам ғалаба Янгиликлар

“Навбаҳор”: Қримдаги сўнгги баҳсда ҳам ғалаба

Теглар :  Навбаҳор
Ўз ўқув-машғулот йиғинини Қримда ўтказаётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мазкур йиғин доирасидаги сўнгги назорат баҳсини бугун Евпаториянинг “Евпатория” жамоасига қарши ўтказди.

Унда "лочинлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голга учрашувнинг 80-дақиқасида захирадан майдонга туширилган  Баҳодир Насимов муаллифлик қилди.

Ушбу ўйинда “лочинлар”  таркибида қуйидаги футболчилар майдонда ҳаракат қилишди: Ўткир Юсупов, Обид Жўрабоев, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳзод Шайманов, Иван Соловьёв, Абдужамол Исроилов, Азизбек Турғунбоев, Зафар Тўраев, Александр Касьян.
Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматхонов, Славко Лукич, Ғиёс Комилов, Ҳожиакбар Юнусов, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Баҳодир Насимов, Улуғбек Акназаров.

Шу тариқа Андрей Канчельскис шогирдлари Қримдаги барча ўртоқлик учрашувларида зафар қучишди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача наманганликлар Қримда “Таврия” (Симферополь, 3:2) ва “Севастополь” (Севастополь) клубларини мағлубиятга учратишганди.

“Лочинлар”нинг Қримдаги ўқув-машғулот йиғини бугун ўз якунига етди. Наманганликлар эртага юртимизга қайтишади. Шундан сўнг, жамоа аъзоларига қисқа муддатли таътил берилади. Кейинги ўқув-машғулот йиғинини эса Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилади. Туркия йиғини 6-17 февраль кунлари ўтказиш режалаштирилмоқда.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика