UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  0 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  5 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  84 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  13 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  5 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  11

Қосимов: "Дуранг ҳақли натижа бўлди" Янгиликлар

Қосимов: "Дуранг ҳақли натижа бўлди"

Суперлига 1-тури доирасидаги ОКМК — "Андижон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.




"Ҳаммани мавсум старти билан табриклайман. Ўйинга келсак, курашларга бой баҳс бўлди. Албатта, ҳар бир жамоа ўз олдига ғалаба қозониш вазифасини қўйган. 

Ҳақли равишда дуранг қайд этилди деб ўйлайман. Ҳар доим бир ишни бошлаб олиш қийин кечган, кейинги ўйинларда мухлисларимизга ёқадиган чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Албатта, бу нарсаларга эришсак натижа ўз-ўзидан келади.

Рубен Санчеснинг ҳолати? У ерда Гадоев ҳам бор, Мирзаев ҳам. Албатта, улар жамоамизга етишмаяпти. Жароҳатдан тикланиш чўзилиб кетди. Шифокорлар ишлашмоқда ва муолажалар олиб бориляпти. Биттаси тикланганда иккинчиси жароҳат олди, бу футбол, бундан ҳеч ким сақлана олмайди. Ўтган йили "Навбаҳор"га қарши 19 ноябрда бўлиб ўтган ярим финал ўйинида [Ўзбекистон кубоги Championat.Asia]Рубен жароҳат олганди. Унгача эса Гадоев Чемпионлар лигаси ўйинида сафдан чиққанди. Тезроқ тикланиб сафимизга қайтишса хурсанд бўлардик", — деди олмалиқликлар устози.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика