UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

"Қўқон-1912" янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди Янгиликлар

"Қўқон-1912" янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди

Бугун “Қўқон-1912” футбол клуби Қўқон шаҳрида ўз мухлислари билан учрашди. Учрашув Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтди.

"Қўқон-1912" жамоасининг футболчилари ва жамоа раҳбарияти мухлисларинг олқишлари ҳамда жамоа гимни садолари остида стадионга чиқиб келишди.

Учрашувни "Қўқон-1912" футбол клуби матбоут котиби Акрамжон Мамадалиев очиқ деб эълон қилди. Дастлабки сўз жамоа президенти Бахтиёржон Толиповга берилди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. Бугун сизлар билан учрашиб, анъанага кўра янги мавсум олдидан жамоа сафига келиб қўшилган янги ўйинчиларни таништириш ҳамда сиз азизлар билан фикр алмашиш учун бу жойга йиғилдик. Келаётган мавсумга таёргарлик кўришда мураббийлар жуда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишди. Ўйлайманки сиз азиз мухлисларни ўзларининг чиройли ўйинлари ва ғалабалари билан хурсанд қила оладиган таркибни жамлай олдик. Биз бу мавсумда нафақат Қўқон шаҳри балки Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қиламиз. Бу нарса бизга янада кўпроқ маъсулият юклайди. "Марказий" стадионимизда ҳам ПФЛ талабларидан келиб чиқиб катта кўламдаги ишлар амалга оширилди. Майдон майсаси тўлиқ янгиланди. Шунинг учун вақтинча рақибларимизни Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида қабул қиламиз. Мутахассислар билан маслахатлашган ҳолда май ойининг иккинчи ярмида ёки июнь ойидан бошлаб ўз майдонимизда рақибларни қабул қиламиз. Келаётган мавсумда жамоамиз ҳар йилгидан юқори мақсадларни кўзлаб майдонга тушади. Биз бу йил совринли ўринлар учун курашамиз - деди Бахтиёржон Толипов.



Шундан кейин жамоа сафига келиб қўшилган янги футболчилар: Боян Кнежевич, Милош Николич, Жамшид Ҳасанов, Жасур Ҳасанов, Тимур Ҳакимов, Тимур Усмонов, Жавоҳир Эсонқулов ва Шахбоз Эркинов кенг оммага расман таништирилди ва уларга тантанали тарзда исмлари туширилган футболкалар топширилди.

Жамоа сафига янги қўшилган футболчилар мухлисларга тўп билан мастер-класс намойиш қилиб беришди. Футболчилар фойдаланган тўпларни мухлислар ўтирган секторларга тепиб , мухлислар учун ўзига хос совғаларни тақдим қилишди.

Ким қайси рақамда тўп тепади: Боян Кнежевич - 89, Милош Николич - 55, Жамшид Ҳасанов - 7, Жасур Ҳасанов - 16, Тимур Ҳакимов - 11, Тимур Усмонов - 21, Жавоҳир Эсонқулов - 13 ва Шахбоз Эркинов – 22.


Ўтказилган тадбирда мухлисларга ҳам микрофон тақдим қилинди. Улар жамоа раҳбарияти ва футболчиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Маросим сўнггида мухлислар ўзларининг суюкли футболчилари билан эсдалик учун суратларга тушишди.

Бугунги тадбирда «Футбол Экспресс» газетасининг мухбири  Абдулхафиз Абдулазиз ўғли Абдуҳамидов  ҳам иштирок этдилар. Учрашувдан сўнг мухлислар клуби фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари ўртасида ҳам қизғин суҳбат бўлиб ўтди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика