UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  1 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  0 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  6 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  19 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  1 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2

Пойтахтимизда ОФКнинг "B" сертификати бўйича халқаро мураббийлик курсларининг якуний қисми бошланди Янгиликлар

Пойтахтимизда ОФКнинг "B" сертификати бўйича халқаро мураббийлик курсларининг якуний қисми бошланди

Теглар :  B лицензияЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар маҳоратини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, бугун 22 февраль куни Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида "B" сертификати учун ОФКнинг халқаро мураббийлик курсларининг учинчи - якуний қисми бошланди. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашмоқда.
 
Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга Ойбек Давлетмуродов ёрдам беряпти. Ўқув курслари шу йилнинг 1 март кунига қадар давом этади. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган мураббийлар ОФКнинг "B" сертификатига ҳамда ЎФАнинг мураббийлик лицензиясига эга бўлишади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика