UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  1 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  2 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  14 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  9 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2

Пеп Гвардиола: "3-4 кун аввал "Ливерпуль чемпион эди, энди биз олдинга ўтиб кетишимиз мумкин" Янгиликлар

Пеп Гвардиола: "3-4 кун аввал "Ливерпуль чемпион эди, энди биз олдинга ўтиб кетишимиз мумкин"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун кечаётган кураш ҳақида фикр билдирди.

"Олдинда яна 13та тур бор. Агар сиз 9 ёки 10 очко ортда қолаётган бўлсангиз, бу жуда ҳам кўп эмас. Ҳеч қачон "Тоттенхэм" чемпионлик пойгасида қатнашмаяпти, деб айтмаганман. "Манчестер Юнайтед" ҳозирги суратда иштирокини давом эттирса, уни ҳам ушбу АПЛ чемпионлиги учун курашга қўшиш мумкин. 

Қачонки турнир жадвалига қаралса, улар дастлабки икки ёки уч ўринни кўришади ва пастдаги жамоаларга аҳамият беришмайди. "Челси" кетма-кет ўйинларда ғалаба қозониб, бош соврин учун даъвогар бўлиши ҳеч гап эмас. 3-4 кун олдин биз учун ҳаммаси тугагаган ва "Ливерпуль"ни чемпионга айлантириб қўйишган эди. Энди эса биз улардан ўзиб кетишимиз мумкин.

Хотиржамликни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Сюрпризлар, кутилмаган натижалар бўлади, жамоамга ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш оғир кечади. Соврин учун курашмаётган клублар муаммо туғдириши катта эҳтимол", – дея Гвардиоланинг сўзларини келтирди BBC нашри.

АПЛ турнир жадвали билан танишинг

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика