UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  1 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  26 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  10

“Пахтакор” - “Локомотив” учрашуви бошқа кунга кўчирилди Янгиликлар

“Пахтакор” - “Локомотив” учрашуви бошқа кунга кўчирилди

Суперлига-2019 1-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Пахтакор” - “Локомотив” учрашуви 8 март, жума куни бўлиб ўтиши белгиланган эди.

Мазкур икки клуб халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётганидан хабарингиз бор. Осиё Чемпионлар лигасини муваффақиятли бошлаган жамоаларимиз илк турда 1 дуранг ва 1 ғалаба қайд этишди. “Локомотив” ўз майдонида “Ал Ваҳда”ни мағлубиятга учратган бўлса, “Пахтакор” сафарда “Персеполис” билан дуранг қайд этди.

Қайд этиш жоизки, келаси ҳафтада ҳам мазкур жамоалар халқаро майдонда расмий учрашувларини ўтказади. “Локомотив” 11 март куни Қатарда “Ал Райян” меҳмони бўлса, “Пахтакор” уйда 12 март куни Саудиянинг “Ал Аҳли” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ҳар икки жамоамизнинг ОЧЛ доирасида 1 ҳафта давомида 1 та сафар ва 1 та уй ўйини ўтказиши, мазкур ўйинлар оралиғида футболчиларнинг жисмонан толиқмасдан, халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини таъминлаш мақсадида “Пахтакор” жамоасининг мурожаатига асосан Суперлига 1-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Пахтакор” — “Локомотив” учрашуви 16 март – захира кунига кўчирилди.


Рейтинг: -79   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика