UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  0 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  1 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  3 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  5 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси йиғинга киришди Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси йиғинга киришди

Теглар :  Аёллар футболи
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси шу йилнинг апрель ойида Осиё чемпионати саралашининг иккинчи босқичида иштирок этади.

Ана шу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида терма жамоа аъзолари кеча 10 февраль кунидан йиғинга киришишди. Йиғин Наманган шаҳрида ўтказилмоқда.
 
Йиғини давомида асосий эътибор футболчи қизларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилашга  қаратилади. Карима Йўлдошева шогирдлари майдондаги машғулотлардан ташқари, тренажёр залида ҳам машқлар олиб боришади. Шунингдек, йиғин давомида назорат учрашувлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.
 
Терма жамоа бош мураббийи Карима Йўлдошева мазкур йиғинга Ўзбекистон U-16 терма жамоаси аъзоси бўлган Марина Косникова, Ойсара Суюнова, Дурдона Алиева ва Ангелина Полюшкевич каби  бир қатор футболчиларни таклиф қилган. Мақсад келажакда   Ўзбекистон U-19 терма жамоаси асосини ташкил қиладиган ёш футболчи қизларни ҳозирдан тайёрлаб бориш.
 
Намангандаги ўқув-машғулот йиғини 19 февралга қадар давом этади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика