UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  1 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  21 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  2 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Вьетнам - Япония Янгиликлар

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Вьетнам - Япония

Эртага Осиё Кубогида чорак финал ўйинлари старт олади.

Биз билан битта гуруҳда баҳс олиб бориб биринчи ўринни қўлга киритган ва 1/8 финалдан қийналмасдан ўтган Япония навбатдаги босқичда яна бир кучсиз жамоага қарши тўқнаш келади. Япониянинг 1/4 финалдаги рақиби Вьетнам терма жамоаси бўлади. Эртанги учрашув Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 18:00да старт олади.

Вьетнам
Бу жамоанинг шов-шувли юриши давом этади. Вьетнам гуруҳ ўйинларида Ироқ ва Эронга имкониятни бой бергач, ҳартугул охирги турда Яманни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва 3-ўринни олган жамоалар ичида энг яхши кўрсаткичлардан бири сифатида кейинги босқичга йўл олди. Лекин вьетнамликлар 1/8 финалда кичик қаҳрамонлик кўрсата олишди: анча кучли тахмин қилинган Иордания пенальтилар сериясида мағлуб этилди. Мана энди Вьетнамни яна бир жиддий рақиб кутиб турибди.

Япония
Мусобақада тўртта ўйин ўтказган Япония ҳаммасида ғалабага эришди. Бу жамоа гуруҳ учрашувларида Туркманистон, Уммон ва Ўзбекистонни, 1/8 финалда эса Саудия Арабистонини мағлуб этди. Айтиш мумкинки, саудияликлар билан кечган баҳсда Япония ортиқча қийинчиликка дуч келмади. Улар битта гол уриб олгач бемалол шу ҳисобни сақлай олишди. Эртага "Кунчиқар юрт" терма жамоаси яна бир кучсиз жамоага қарши баҳс олиб боради.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Парк Ханг Сео (Вьетнам бош мураббийи): "Япониянинг ўйин услуби умуман бошқача, лекин биз Эрон ва Ироқ сингари кучли жамоалар билан беллашиб ўзига яраша тажриба орттирдик. Агар бор кучимизни бериб ўйнасак, Японияни мағлуб этишимизга ишонаман. Футболда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ. Шу боис эртага Вьетнам мусобақани тарк этади деб ҳеч ким ишонч билан гапира олмайди. Балки биз ғалаба қозонармиз".

Хажиме Мориясу (Япония бош мураббийи): "Биз бу ерга чемпион бўлиш учун келганмиз ва ўз мақсадимиз сари давом этяпмиз. Лекин баъзи футболчиларимга халқаро тажриба етишмаётгани рост. Вьетнам билан ўйин осон бўлмайди, лекин ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз. Жамоамиз бу беллашувга руҳий ва жисмоний томондан тайёр. Биз Вьетнамга нисбатан бир кун кам дам олдик, аммо бу регламент".

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика