UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  1 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  5 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  1 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  13 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Хитой - Эрон Янгиликлар

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Хитой - Эрон

Осиё Кубогида чорак финал ўйинлари старт олади.

Мусобақа ғолиблигига асосий даъвогарлардан бири Эрон бугун кечқурун Хитой термаси билан куч синашади. Аб Дабидаги "Муҳаммад бин Зайед" стадионида кечадиган баҳс Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.

Хитой
Ҳозирча мусобақада 4та ўйин ўтказган Хитой терма жамоаси шундан учтасида ғалаба қозонди. Марчелло Липпи шогирдлари Қирғизистон, Филиппин ва 1/8 финалда Таиланддан устун келишди. Улар фақат гуруҳ ўйинларида Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бугун хитойликларни ниҳоятда қийин беллашув кутиб турибди, чунки Эрон билан тенгма-тенг баҳслашиш осон бўлмайди.

Эрон
Эрон ҳисобида ҳам тўртта ўйиндан сўнг учта ғалаба бор, лекин бу жамоа мағлуб бўлмаган. Форслар гуруҳ босқичида Яман ва Вьетнамни мағлуб этиб, Ироқ билан дуранг қайд этишди. 1/8 финалда эса Уммон уйга жўнатилди. Қизиғи шундаки, тўртта учрашувда Эрон ҳали бирорта гол ўтказмади. Тўплар нисбати 9-0. Бу жиҳатдан Эрон мусобақадаги ягона жамоа бўлиб турибди.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Марчелло Липпи (Хитой термаси бош мураббийи): "Шубҳасиз, Эрон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Улар жаҳон чемпионатида жуда яхши ўйнашди. Рақибда кучсиз томонларни кўрмаяпман. Бу жамоани ютиш учун тактик жуда пухта ўйнаш керак. Хато қилдингизми тамом, Эрон аяб ўтирмайди".

Карлуш Кейруш (Эрон термаси бош мураббийи): "Футболда ўйинлар бир-бирига ўхшамайди. Ҳаммасига жиддий тайёргарлик кўриш керак. Хитойга қарши баҳс биз учун муҳим аҳамият касб этади. Бу жамоага қарши олдин ҳам ўйнаганмиз ва рақибнинг кучли-кучсиз томонларини яхши биламиз. Марчелло Липпи ҳурматга сазовор мураббий, у яхши жамоани шакллантира олди. Бу ўйинда биз фаворит эмасмиз".

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика