UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  3 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Осиё Кубоги-2019. Барчаси мураббийлар ҳақида Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Барчаси мураббийлар ҳақида

5 январь куни БАА мамлакатида ҳисоб бўйича 17-Осиё Кубоги мусобақаси старт олади.

Унда тарихда илк бор 24та жамоа иштирок этади. Биз ушбу терма жамоаларнинг бош мураббийларига эътибор қаратишга қарор қилдик.

Фақатгина 4та жамоани маҳаллий мутахассис бошқармоқда: Австралия, КХДР, Япония, Туркманистон.

Қолган 20та жамоада хорижлик мураббий ишламоқда. Энг кўп вакил Италия, Словения, Португалия ва Аргентинадан. Бу мамлакатлардан икки нафардан мураббий Осиё Кубогида ишлайди.

Осиё Кубогида тўрт нафар осиёлик мураббий ишлайди: Ким Йонг Жун (КХДР), Хажиме Мориясу (Япония), Язгули Хожагелдиев (Туркманистон), Вьетнам бош мураббийи Парк Ханг Сео (Жанубий Корея).

Ушбу Осиё Кубогида Жанубий Америка, Европа, Австралия, Африка ва Осиё қитъасидан мураббийлар ишлайди. Фақат Шимолий Америка қитъасидан вакил йўқ. Африкадан ягона вакил Фаластин устози - Нуриддин Оулд Али (Жазоир).


Осиё Кубоги-2019 мураббийлари қайси давлатдан қанча:
Италия - 2

Альберто Заккерони (БАА бош мураббийи)
Марчелло Липпи (Хитой)

Словения - 2
Сречко Катанец (Ироқ)
Ян Кочиан (Яман)

Португалия - 2
Паулу Бенту (Жанубий Корея)
Карлуш Кейруш (Эрон)

Аргентина - 2
Хуан Антонио Пицци (Саудия Арабистони)
Эктор Купер (Ўзбекистон)

Германия - 1
Бернд Штанге (Сурия)

Голландия - 1
Пим Вербек (Уммон)

Сербия - 1
Милован Райевац (Таиланд)

Англия - 1
Стефан Константин (Ҳиндистон)

Чехия - 1
Мирослав Соукуп (Баҳрайн)

Бельгия - 1
Витал Боркелманс (Иордания)

Россия - 1
Александр Крестинин (Қирғизистон)

Жанубий Корея - 1
Парк Ханг Сео (Вьетнам)

Испания - 1
Феликс Санчес Бас (Қатар)

Черногория - 1
Миодраг Радулович (Ливан)

Жазоир - 1
Нуриддин Оулд Али (Фаластин)

Австралия - 1
Грэм Арнольд (Австралия)

КХДР - 1
Ким Йонг Жун (КХДР)

Япония - 1
Хажиме Мориясу (Япония)

Туркманистон - 1

Язгули Хожагелдиев (Туркманистон)


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика